• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сунъий саноатга қарши табиий ҳаракат. Экология ҳимоячиси бўлган Greenpeace ташкилоти ҳақида

    ХХ аср шиддатли индустрализация асри сифатида тарихда муҳрланиб қолди. Аграр саноатдан индустриал саноатга кескин бурилиш ясаш деярли барча давлатларда кузатилди. Заводлар, фабрикалар, комбинатлар яшин тезлигида пайдо бўла бошлади. Фан саноат яратишга берилиб кетди. Янги касблар, янги ишчи ўринлар яратилди. Кимё саноати ер юзининг деярли барча географик кенгликларини қамраб олди. Заводлар ва фабрикалар сони ривожланишнинг асосий кўрсаткичларидан бирига айланди. Аммо бу экологияга, табиатга жиддий зарар ҳам етказа бошлади.

    Саноатнинг экологияга зарарига қарши курашишни мақсад қилган ташкилотлар юзага кела бошлади. Уларнинг энг машҳури – Greenpeace 1971 йил 15 сентябрь куни ташкил топди. Сана муносабати билан «Дарё» колумнисти, физик олим Рустам Ашуров Greenpeace ҳамда экологик муаммолар ҳақида фикр юритади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    ХХ асрда саноат ривожланиши асносида экология масаласи ҳеч кимни хавотирлантирмай қўйди. Чунки бундан аввал инсониятнинг асосий муаммоси маҳсулот етишмовчилиги, йўқчилик ва инсоннинг бошқа истеъмол эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлиб, табиат ифлосланиши ёки иқлим ўзгариши каби муаммолар глобал характерда эмас эди. Инсоният экологик муаммоларнинг табиатини тушунмасди ҳам. Бу давр ичида дунё икки қутбга бўлиниб, АҚШ ва СССР ўртасида қурол пойгаси авжига чиққанди. Иккала тараф ҳам оммавий қирғин қуролларини беҳижолат синовдан ўтказар эди.

    ХХ асрнинг иккинчи ярмида АҚШда индустриализация натижасида ҳатто ўрта синф вакилларининг яшаш турмуши кераклича яхшиланиб бўлган эди. Бунинг натижасида бирламчи эҳтиёжлардан халос бўлган ёшлар янги маданий ҳаракатларга асос солди. Хиппилар ҳаракати бунга яққол мисол бўла олади. Хиппилар АҚШнинг Вьетнамдаги ҳарбий ҳаракатларини (1964–1972) қоралаб чиқди. Бу уруш АҚШ тарихидан илк бор ўз аҳолиси орасида норозиликларга сабаб бўлган урушга айланди. Ҳарбий ҳаракатларга қарши чиққан ёшлар АҚШнинг қирувчи қуролларига ва унинг табиатга таъсирига ҳам эътибор бера бошлади.

    Натижада, 60 йилларда ёшлар АҚШнинг ядро полигонларидаги ядро қуролларига қарши норозиликлар билдирди. Шунга қарамай, АҚШ Беринг денгизида Амчитка атрофида сувости ядровий синовларни ўтказди. 1964 йил Аляскада юз берган даҳшатли ер қимирлаши ҳам АҚШ ҳукумати учун синовларни бекор қилишга сабаб бўлмади. Норозилик акцияларига қарамасдан, АҚШ ҳукумати 1969 йил бу ҳудудда ядро синовларини давом эттирди ва иккинчи портлаш юз берди. Бундан ташқари, АҚШ 1971 йил 6 ноябрь кунига Cannikin лойиҳаси доирасида яна бир ядровий синов ўтказишни белгилади.

    Бу синов одамларни ташвишга солди. 1971 йил 15 сентябрь куни Бен Меткаф ва Дэвид Мактегарт жиддийроқ акция ўтказишни ният қилди. Режа балиқчилик билан шуғулланувчи кемалардан бирини ижарага олиб, ядровий синов ўтказилаётган ҳудудга сузиб боришдан иборат эди. Айнан шу кун «Тўлқин қилманг» (Don’t Make a Wave) деб номланган комитет тузилди ва Phyllis Cormac номли кемада йўлга чиқилди. Кейинчалик кеманинг номи Greenpeace номига ўзгартирилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шу тариқа илк экологик нодавлат ташкилот тузилди. Бу акция учун харажатлар хайрия концерти орқали йиғиб олинди. Кема Ванкувердан Аляска томонга қараб сузди. Аммо манзилга етиб бормасдан АҚШ денгиз қўшинлари томонидан тўхтатилиб, ортга қайтариб юборилди. Ўша йили 6 ноябрь куни Cannikin лойиҳаси амалга оширилиб, ядровий портлаш бўлди. Бу портлаш ўша ҳудудда Рихтер шкаласи бўйича 6,8 баллик ер қимирлашини келтириб чиқарди ва кўплаб денгиз ҳайвонларининг ўлимига сабаб бўлди.

    Greenpeace омадсизликка учради, деб ўйлашингиз мумкин. Лекин бунинг тескариси бўлди. ОАВ бомбаси ядро бомбасидан кўра қаттиқроқ портлади. Ҳар бир газета, телевидение ракурсни «Greenpeace» кемаси ва ўша акциянинг иштирокчиларига қаратди. Бундай жиддий босим таъсирида АҚШ ҳукумати Амчитка ороли атрофидаги барча ядро синовларни тўхтатди ва ҳудуд қушлар учун қўриқхона деб эълон қилинди.

    Шундан сўнг Greenpeace ўзига экоактивистларни жалб қилишни бошлади ва АҚШда экоактивизм маданияти шаклланди. Ташкилот ядро синовларидан ташқари китлар овига ҳам қаршилик кўрсатди. Кўпинча активистлар денгизга чиқиб, кит овловчи кема ва китлар орасида туриб олишар эди. Активистлар босими остида кўп ҳудудларда кит овига мораторий эълон қилинди. Шунингдек, активистлар денгиздаги нефть қазиб олувчиларга қарши акциялар ҳам уюштирди. Шелл компаниясига протест экоактивистлар ва нефть компанияси ўртасидаги энг қизғин жанг сифатида тарихга кирди.

    90 йилларга келиб, Greenpeace бутун дунё бўйлаб тарқаган катта ҳаракатга айланди. Унинг қамрови ҳам, молиявий имконияти ҳам кенгайди. Ташкилотнинг молиявий маблағи халқаро донорлар эвазига шаклланиб борди. Ташкилот асосчиларидан бири Пол Уотсон ташкилот тобора бюрократлашиб бораётганидан норозилигини билдирди. Авваллари биз кемада денгизга чиқар эдик ва ўз ишимизни бажарардик, ҳозир эса ташкилот сиёсий лоббилар учун митинглар ташкил қилишга воситачи бўлиб қолган холос, деб Пол Уотсон ташкилотни тарк этди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Greenpeace бугунги кунда дунёнинг барча ривожланган давлатларида фаолият юритмоқда. Ядро синовлари, атом электростанциялари ва ҳайвонларнинг популяциясига хавф солувчи ов ҳаракатларига қарши курашдан ташқари, Greenpeace Европа ҳудудига ген модефикацияланган маҳсулотларни киритишни ҳам тақиқлашга ҳам эришди.

    Ихтиёрий йирик ҳаракат каби ушбу ташкилотда ҳам радикал ҳаракатлар кузатилди. Нефть қазиб олувчиларнинг платформаларини оккупация қилиш, дизель ёқилғида ҳаракатланувчи машиналар ортилган кемага бостириб кириш, ҳайвонларга GMО маҳсулоти берган сут заводининг чиқиш йўлларини тўсиб қўйиш каби ташкилотнинг кўплаб радикал ҳаракатларини мисол қилишимиз мумкин. Шунга қарамасдан, Greenpeace ташкилот сифатида экоактивизм маданиятини инсониятга тақдим қилди ва бунинг ортидан юзлаб экологик ташкилотлар пайдо бўлди.

    Мисол сифатида, Германияда яшиллар ҳаракатини ташкил топиши ва уларнинг Бундестаг таркибига кириши оқибатида ўнлаб АЭСлар ўз фаолиятини тўхтатди ва Германия ўз энергетик сиёсатини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди. 80 йилларда «Energiewende – Wachstum und Wohlstand ohne Erdöl und Uran» лозунги билан Германияда экопартиялар қайта тикланувчи энергия манбаларига ҳаёт бағишлади. Ўша йили энерго компаниялар қайта тикланувчи энергия манбаларидан олинган электр токини белгиланган тариф бўйича сотиб олиши ва умумий сетга қўшиши қонун билан михлаб қўйилди.

    Камига, «1000 rooftops» номли дастурни ишлаб чиқди. Бу дастурда Германия бўйича минг дона томи қуёш панеллари билан қопланган хонадон бўлиши кўзда тутилган эди. Сони камдек кўриниши мумкин, лекин 1991 йил учун бу ваҳимали нарса эди. 1999 йилга келиб план 100 баравар оширилиб, 100 мингга етадиган дастур қабул қилинди. 2000 йилда яшиллар партиясининг ташаббуси билан «қайта тикланувчи энергия» ҳақида қонун қабул қилинди. Унга кўра, яшил тарифлар жорий этилди. Яшил энергия билан шуғулланувчи компанияларга 20 йилгача солиқ имтиёзлари берилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шундан кейин чинакамига «Energiewende» бошланди. Иштаҳа овқат маҳали келади дегандек, ҳукумат тўртта энерго компания билан келишиб, уларга тегишли бир нечта атом электростанцияларини маълум вақтдан кейин тўхтатишини эълон қилди. ОМR (one million rooftops) дастури қабул қилинди. 2011 йилда углеводородлар улушини камайтириш ва 2025 йилгача барча атом электростанциялари тўхтатиш қарори эълон қилинди. 2050 йилгача эса ўша бир пайтлар яшиллар томонидан айтилган «Wachstum und Wohlstand ohne Erdöl und Uran» лозунги тўлиқ амалга ошиши маълум бўлди.

    Шундай қилиб, Greenpeace мисолида кўришимиз мумкинки, дунёдаги деярли барча экологик ташкилотлар ядро синовлари ва атом энергетикасига қарши протестлар натижасида табиий йўл билан пайдо бўлди. Фақатгина битта экопартия бундан мустасно. Улар экологик ҳаракатлар мафкураси ва тамойилларига қарши чиқиб, АЭСни қўллаб-қувватлади. Табиий ва сунъий ташкилотларнинг фарқи ҳам шундадир балки.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    15.09.2020, 17:53   Изоҳ (0)   26319
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖССТ кузда Европада коронавирус сабабли ўлимлар сони ортиши мумкинлигидан огоҳлантирди

    15.09.2020, 14:34

    Индонезияда ниқоб тақмасдан юрган эркаклар коронавирусдан вафот этганлар учун қабр қазишга юборилмоқда

    15.09.2020, 13:59

    Россияда мигрантлар учун аванс солиғини жорий этиш таклиф қилинди

    15.09.2020, 13:12

    «Лукашенко — қонуний президент». Дмитрий Песков Сочида Путин ва Лукашенко ўртасида ўтказилган музокара натижаларини сарҳисоб қилди

    15.09.2020, 11:22

    «Бу ерда ҳомиладорлар ҳам бор, улар қаерда туғади, ердами?». Самара яқинидаги лагерда яшаётган 4,5 минг ўзбекистонлик муҳожир ҳақида

    15.09.2020, 09:16

    Эммануэль Макрон Навальнийнинг «Новичок» билан заҳарлангани бўйича Путиндан изоҳ сўради

    15.09.2020, 08:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.