Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов яқин орада фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаётганини айтди.
Фаолиятимни қачон тугатишим ҳақида саволлар кўп берилади. Тушунаман, одамлар менинг ғалабаларимдан чарчаган, улар янги нарсаларни хоҳламоқда. Танам имкон берар ва фақат яхшиланиб бораётганимни ҳисобга олиб, фаолиятимни қачон тугатиш аниқ тасаввур йўқ.Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Ҳабиб UFC 254 мусобақасида Жастин Гэтжи билан тўқнашади.Ҳозирча рақобатлаша олишимга, ўз вазнимда энг зўри бўлишга ва оғир юкламаларни кўтаришга кучим етишини ҳис қиляпман. Кетиш ҳақида эса ўйлаганим йўқ.
Ҳабиб Нурмагомедов, UFC жангчиси
Қайд этиш жоиз, спортчи шу тариқа кетма-кет учинчи марта чемпионлик камарини ҳимоя қилади. У охирги жангини 2019 йилнинг сентябрь ойида Дастин Порьега қарши ўтказиб, 28-ғалабасини қўлга киритганди.
Ҳабиб Нурмагомедовнинг барча жангларини бу ерда томоша қилинг — ҲАВОЛА.
Изоҳ (0)