Коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқишда Оксфорд университети билан иш олиб бораётган фармацевтика компанияси AstraZeneca, кўнгиллиларидан бирида иккиламчи таъсир пайдо бўлгани сабабли тўхтатиб қўйилганидан сўнг синовларни қайта бошлади. Бу ҳақда компанияга таяниб «РБК» хабар қилди.
Компаниянинг хабар беришича, AZD1222 коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовлари Буюк Британиянинг Дори воситалари ва соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан синовларни давом эттиришнинг хавфсизлиги тўғрисида тасдиқ олгандан сўнг қайта бошланди.
AstraZeneca ва Оксфорд университети вакцина синовида қатнашган кўнгиллида ҳосил бўлган иккиламчи таъсир бўйича тиббий маълумотларни ошкор қила олмаслигини билдирган.
Изоҳ (0)