• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Пиночет ҳукмронлиги диктатурамиди, ҳарбий режимми? Чилини иқтисодий инқироздан сақлаб қолган ҳарбий исён ҳақида

    1973 йил 11 сентябрь  куни Чилида генерал Августо Пиночет давлат тўнтаришини амалга оширди ва шу билан мамлакатда қонли террор бошланиб кетди. Лекин қанчалик парадоксал бўлмасин, Пиночет Чили иқтисодиётини энг ривожланган мамлакатлардан бирига айлантириб, мамлакатни иқтисодий ҳалокатдан қутқарди. «Дарё» сана муносабати билан «Чилидаги ҳарбий исён» сабаблари ва оқибатлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    1973 йил 12 сентябрь куни эрталаб дунё ОАВларида «Чилида ҳарбий исён» деган даҳшатли хабарлар пайдо бўла бошлади. Бир кун олдин генерал Аугусто Пиночет бошчилигидаги Чили армияси президент саройига бостириб кирди, саройда амалдаги давлат раҳбари социалист Сальвадор Альенде яширинган эди.

    «СССР дўсти»нинг ҳокимятга келиши

    1970 йил кузида ўтказилган Чилидаги президент сайловларида СССРнинг катта дўсти Сальвадор Альенде ғолиб бўлди. Вашингтон эса амалдаги президент Эдуардо Фрейга таяниб, унинг президентлик кампаниясига яширинча ҳомийлик қилганди. Ўз фаворити сайловда ютқазган Оқ уй Чили ҳам навбатдаги Кубага айланишидан қўрқиб кетди.

    Марказий разведка бошқармаси маълумотларига кўра, ўша пайт Чилида Куба махсус хизматларининг 30 мингга яқин доимий агентлари бор эди, улар турли маслаҳатчилар ниқоби остида фаолият юритарди. Коммунизм шарпаси узоқ вақт давомида Европани кезиб юрган бўлса, энди унинг сояси Лотин Америкасига туша бошлади ва Қўшма Штатлар бундан ўз эҳтиёткорлигини кўра бошлади.

    Иқтисодий инқироз

    Ўз ҳукмронлигининг дастлабки кунларида Альенде 500 га яқин йирик корхоналарни, хусусий банкларни чет эллик мулкдорлардан ҳеч қандай товон пули тўламай тортиб олиб, миллийлаштирди.

    Ушбу қадам бошида аҳолининг иш ҳақи ва пенсияларини оширишга имкон берди. Аммо бу тўловлар иқтисодиётга қараганда тезроқ ўсиб борарди. Талабни қондириш учун эса пулчоп этишдан бошқа чора топилмади. Альенде, шунингдек, 15 ёшгача бўлган болалар ҳар куни давлатдан текин сут олишлари керак деган сиёсат юргазди, бу эса сут пулини тўлашни тадбиркорларнинг бўйнига юкларди. Улар, ўз навбатида, нархларни кўтаришни бошлади.«Одам юзли социализм» қураётган Чили раҳбари эса нархларни музлатиб қўйди.

    Сальвадор Альенде Киевга ташриф буюрди. 1972 йил.

    Сальвадор Альенде Киевга ташриф буюрди. 1972 йил.
    Фото: Google Photos

    Бунинг оқибатида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари дўконлардан ғойиб бўла бошлади. 1971 йил декабрда Чили пойтахти Сантьягода аёллар озиқ-овқат танқислигига қарши норозилик билдириш учун кўчаларга чиқди. Кейинчалик бу ҳаракат «Бўш кострюлкалар марши» деб номланди.

    Кейинги йил ҳам чилиликларга хушхабар келтирмади: маҳаллий иқтисодиётнинг асоси бўлган мис нархи жаҳон бозорида қулаб тушди. Ҳукумат ташқи қарзни тўлашга қисман тақиқ бўлган техник дефолт эълон қилди. 1972 йилнинг декабрида Альенде ёрдам сўраб СССРга учиб кетди. Аммо СССРдан молиявий ёрдам ололмай, мамлакатга қуруқ қўл билан қайтди. 1973 йил ўрталарига келиб, Чилидаги йиллик инфляция 800 фоизга етган ҳолда жаҳон рекордини ўрнатди.

    Ҳарбийлар бундай сиёсатдан норози

    Иқтисодий қулашга эса Лотин Америкасидаги анъанавий нуфузли кучлардан бўлган ҳарбийлар жавоб тайёрлаб туришарди... Тақдирнинг ҳазилини қарангки, айнан шу кунларда Сальвадор Альенде генералнинг антикоммунистик қарашларини билса-да, Августо Пиночетни Чили армиясининг олий бош қўмондони этиб тайинлади. Орадан уч ҳафта ўтар-ўтмай, янги бош қўмондон ХХ асрнинг энг таниқли ҳарбий тўнтаришларидан бирини амалга оширди. Ғалаённинг биринчи куни бўлган 1973 йилнинг 11 сентябри Альенденинг охирги куни эди.

    «Сантьягода ёмғир ёғмоқда»

    Чили ҳарбийларининг радиочастоталари орқали етказилган ушбу гапдан иборат хабар ҳужум бошланиши учун кодли сигнал эди. Исённи Валпараисо шаҳрида жойлашган портдаги денгизчилар бошлади: улар уч минг кишини ҳибсга олди ва шаҳарда комендант соати ўрнатилди. Айни шу пайт пойтахт Сантьягода қўзғолончилар президент саройига бостириб кира бошлади. Бунда нафақат танклар, балки самолётлар ҳам ишлатилган. Саройнинг бомбардимон қилингани акс этган тасвирлар бутун дунёни даҳшатга солди.

    Фото: Google Photos

    Ўзгача фикрловчиларни ҳибсга олиш, сўроқ қилиш, қийноққа солиш ва қатл этиш Пиночет хунтаси ҳокимият тепасига келган биринчи кунданоқ бошланди. Тушга қадар Альенде ўзини мағлуб бўлганини эълон қилди. У ҳарбийларга таслим бўлишдан бош тортди ва ўз кабинетида инқилобий Куба етакчиси Фидель Кастро томонидан совға қилинган тўппончадан ўқ узиб, ўз жонига қасд қилди. Чилида ҳокимият тепасига таркибига армия, денгиз флоти, авиация ва карабинерлар корпуслари қўмондонлари кирган ҳарбий хунта келди.

    Пиночетнинг қаттиқ қўли

    13 сентябрь куни Пиночет матбуот билан суҳбатда шундай деди: «Фурсатдан фойдаланиб, бизга қарши чиқиш, белгиланган тартибни бузиш ва Москвадан келадиган буйруқларга бўйсуниш ниятида бўлган барча уринишларини қаттиққўллик билан бостириш ниятида эканимни маълум қиламан».

    Пиночетнинг қўли ростдан қаттиқ эди. Ахборот агентликлари хунта томонидан концентрацион лагерга айлантирилган Сантьягодаги «Nacional» стадионининг фотосуратларини бутун дунёга тарқатди. Бу ерда ҳар куни бир неча минг одам отиб ўлдирилган.

    «Чикаголик йигитлар» мўъжизаси

    Оқлаш қийин бўлган даражада кўп қон тўкккан Пиночет Чили Республикасини эркин, неолиберал иқтисодиётга йўналтирди. Мамлакатдаги иқтисодий секторларга «Чикаголик йигитлар», яъни АҚШнинг нуфузли Чикаго университетини тамомлаган ёш кадрлар қўйилди. Мамлакат молия вазири эса атиги 30 ёшда эди. Натижада, мамлакат қитъанинг энг бой давлатига айланди.

    Генерал Августо Пиночет.

    Генерал Августо Пиночет.
    Фото: Google Photos

    Хулоса

    Пиночет режими 17 йил давом этди. Истеъфодан кейин у Чилида ва чет элда бир неча бор ҳибсга олинган, аммо қарилик ва ақли заифлик туфайли судлашмаган. У 91 ёшида яқинлари қуршовида вафот этди. Чилида ҳар йили 11 сентябрь куни кўчаларда қон тўкилади.

    Чунки ҳар йили тўнтариш кунида мамлакат Пиночетни либерал ислоҳотчи сифатида яхши кўрадиган ва уни қонли золим сифатида ёмон кўрадиганларга бўлинади. Шу куни Чилида доимо тартибсизликлар содир бўлади. Кўчаларда ўлган ва бедарак йўқолган қариндошларининг портретларини олиб юрадиганлар учун энди расман айбдор йўқ.

    Ахир таълимот энди бошқача. Яқинда ҳатто Чили мактаб ўқувчиларининг тарихий дарсликлари ҳам қайта нашр этилди. Пиночет ҳукмронлиги энди «диктатура» эмас, балки «ҳарбий режим» деб номланди. Дарсликларда энди унинг «Демократия демократия бўлиб қолиши учун уни вақти-вақти билан қон билан ювиб туриш керак» деган машҳур ибораси ҳам йўқ...

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    11.09.2020, 15:19   Изоҳ (0)   21279
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иорданиядаги ҳарбий базада портлаш содир бўлди (видео)

    11.09.2020, 12:35

    Дунё бўйича коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 28 млн нафардан ошди

    11.09.2020, 11:58

    Путин Сербия президентидан Захарованинг Facebook’да қолдирган пости учун узр сўради

    11.09.2020, 10:56

    Дональд Трамп Ким Чен Инга паст баҳо бериш керак эмаслигини айтди

    11.09.2020, 10:14

    ЖССТ озиқ-овқат компанияларини 2023 йилгача трансёғлардан воз кечишга чақирмоқда

    11.09.2020, 09:44

    Грузия бош вазири мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланганини эълон қилди

    11.09.2020, 09:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Франция Россия таҳдиди сабабли мудофаа харажатини кескин оширади

    Дунё | 14 июл, 09:31

    Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 14 июл, 09:24

    АҚШ Адлия вазирлиги Трампга қарши терговда қатнашган 20 кишини ишдан бўшатди

    Дунё | 14 июл, 09:10

    Эроннинг икки клуби Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларини ўз сафига қўшиб олмоқчи

    Спорт | 14 июл, 09:01

    “Йирик бизнеснинг кўзга кўринмас винтчаси бўлишни хоҳламадим”. Labubu асосчиси қандай қилиб Хитойнинг энг ёш миллиардерига айланди?

    Лайфстайл | 14 июл, 08:52

    Хитойда она икки фарзандини сотиб, пулни стримерларга хайрия қилди

    Дунё | 14 июл, 08:26

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.