Франциялик футбол ҳаками Себастьян Десаж 46 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Франция футбол федерацияси расмий сайтида хабар берилди.
Ташкилот президенти Ноэл ле Граэнинг қайд этишича, сўнгги вақтларда Десажнинг соғлиғида муаммолар бўлган.
Биз Себастьян Десажнинг сўнгги ойларда соғлиғида муаммолар борлигини билардик, аммо унинг ўлими бизни чуқур қайғуда қолдирди. Ҳакамлар, федерация ва биз жуда афсусдамиз. У ҳакам ва инсон сифатида ҳурмат ва қадрга лойиқ эди. У футболни севарди. Федерация унинг оиласи ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдиради.Маълумот учун, Себастьян Десаж 2013 йилдан бери Лига 1 ўйинларида ишлаб келаётганди. У Франция юқори дивизионида 84, қуйисида эса 80 та учрашувни бошқарган. Шунингдек, Европа Лигаси саралаш ўйинлари ва Евро—2016 мусобақасининг гуруҳ босқичи саралаш беллашувларида ҳам ишлаган.Ноэл ле Граэ, Франция футбол федерацияси президенти
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)