• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туғилаётган Россия империясининг илк катта ғалабаси. Куликово майдонидаги жанг ҳақида

    1380 йил 8 сентябрь куни Дон дарёси бўйидаги Куликово майдонида Олтин Ўрда ҳамда Москва князи қўшинлари тўқнашди. Ушбу жангда русларнинг қўли баланд келди ва бу тарихда Олтин Ўрданинг рус князларидан қабул қилган илк йирик мағлубият эди. «Дарё» жанг бўлиб ўтганига 540 йил тўлгани муносабати билан унинг тарихий аҳамияти ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тарихий шароит

    Бугунги Россиянинг кўплаб ҳудудлари сингари Москва ҳам XIII асрда Чингизхоннинг набираси Ботухон томонидан эгалланган эди. Москва Олтин Ўрдага ўлпон тўлайдиган қарам князликлардан бири эди. Князлик Дмитрий I ҳукмронлиги йилларида барча рус князликлари орасида энг кучлисига айланди.

    1370 йилга келиб қудратли Олтин Ўрда давлати заифлашиб бораётган эди. Шу даврда бекларбеги лавозимидаги Мамай ўз нуфузини кўтариб олди. Ёш хоннинг номидан давлатни идора қилишга эришди. 1370 йиллар давомида руслар ва ўрдаликлар ўртасида бир қанча тўқнашувлар бўлиб ўтди. Рус князликлари ўлпон тўлашдан бош тортди. 1378 йилда Мамай Москвага қўшин юборди. Аммо қўшин Вожа дарёси бўйида мағлуб бўлди.

    Икки йилдан сўнг Мамайнинг шахсан ўзи Москвага қўшин тўплаб боришга қарор қилди. Унинг қўшини XIII асрдаги мўғул қўшинларидан ҳам кўп эди ва таркибида турли хил элатлардан вакиллар бор эди. Қўшин таркибида мўғуллар, бўйсундирилган халқлар қўшинлари, ёлланма жангчилар, арманлар, генуяликлар каби турли халқлар бор эди. Жангдан олдин Мамай Литва князи ҳамда Рязань князи билан иттифоқ тузди. Литва ва Рязань қўшинлари Дон дарёси бўйидаги Мамай қўшинларига келиб қўшилиш мақсадида йўлга чиқди.

    Дмитрий ҳам ўз қўшинларини тўплади ва Коломнада иттифоқчилари билан бирлашди. Литва ва Рязандан қўшинлар келаётганини эшитган Дмитрий кутиб ўтирмасдан Мамайга ҳужум қилишни мақсад қилди ва 7 сентябрь куни Дон дарёсини кесиб ўта бошлади.

    Қўшинлар таркиби

    Рус солномаларида руслар қўшини 400 минггача деб кўрсатилган. Лекин ўрта аср муаллифларида кўпинча қўшинлар сони муболағали тарзда кўпайтириб кўрсатилган. Бу кейинчалик қилинган изланишлар, аҳолининг таркибини аниқлаш борасида олиб борилган ишлар натижасида анча ишонарли рақамлар кўрсатилган. Й.А Разин, V.Н Татишовлар руслар қўшинини 50–60 минг атрофида деб кўрсатган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    С.Б Веселовский эса дастлабки ишларида 200–400 минг атрофида рақамларни келтирган бўлса, кейинчалик бу фикридан қайтган ва рус қўшинларини 5–7 минг киши атрофида деб ёзган. Шундай қилиб, бу борадаги аниқ рақамлар мавжуд эмас. О.V. Двуреченский эса рус қўшинлари сонини саккиз минг, Мамай қўшини сонини етти минг деб кўрсатади.

    Олтин Ўрда қўшини ҳақида шундай бир қанча маълумотлар мавжуд. Рус достонларида Мамай қўшини 800 минг кишидан иборат бўлгани ёзилган. Замонавий тарихчилар анча ишонарли маълумотлар қолдирган. Жумладан, Б.С. Урланис Мамай қўшинларини 60 минг киши бўлганини қайд этган бўлса, М.Н. Тихомиров, Л.V. Черепнин ва V.И.Бугановлар Ўрда қўшинини 100–150 минг атрофида эканини ёзиб қолдирган.

    Муҳораба

    8 сентябрь тонги туманли бўлгани сабабли жанг бошланиши бироз кечикди. Соат 12 га яқин жанг анъанавий якка курашлар билан бошланди. Бундай маълумотлар «Мамай босқини ҳақида эртак» деб номланган адабиётда учрайди. Жанг куни Москва князи айёрлик қилади ва ўз кийимларини Михаил Бренок исмли ёш бояр билан алмаштиради. Ўрдаликлар эса Бренок жанг қилаётган бўлинмага ҳужум қилди ва уни ўлдирди. Княз ҳам жанг вақтида жароҳат олди.

    Уч соатлик тўқнашувдан кейин оғир зарбаларни қабул қилган ва катта йўқотишларга учраган руслар чекина бошлади. Аммо Дмитрийнинг жияни Серпухов қўмондонлигидаги отлиқ бўлинма жанг боришини ўзгартириб юборди. Сабаби, улар жангдан олдин пистирмага қўйилган эди ва чекинаётган русларни таъқибга олган ўрда қўшини ортидан ҳужум қилди. Кутилмаган зарбадан эсанкираб қолган ўрдаликлар қочишга тушди ва тунгача таъқиб қилинди. Руслар бир неча ўн минг ўрдаликларни қириш учун юборди. Мамай эса Қримга қочиб кетишга муваффақ бўлди ва ўша ерда генуяликлар томонидан ўлдирилди.

    Жангнинг оқибатлари ва йўқотишлар

    Жангда ҳалок бўлганлар ҳақида ҳам худди қўшинлар сонида бўлганидек муболағага борилган. Рус қўлёзмалари 800 мингдан 1,5 миллионга яқин ўрдаликлар ҳалок бўлганини ёзиб қолдирган. Жанг давомида тўрт рус князи ҳалок бўлган. Шунингдек, замонавий манбаларда рус қўшининг учдан икки қисми, ёки 25–30 минг аскар ҳалок бўлгани қайд этилган. Ўрдаликлар эса ўз қўшининг тўққиздан саккиз қисмидан айрилган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мазкур жанг бир қатор тарихчилар фикрича, рус ерларининг бирлашувига замин яратган воқелик сифатида баҳоланади. Бундай фикрларни Николай Карамзин, Феликс Шабулдо каби тарихчилар илгари сурган. Шабулдо фикрича, мазкур жангдаги ғалаба Москвага барча рус князликларининг марказлашувида марказ ролини ўйнаш имконини берган. Бундан ташқари, ушбу ғалаба Москва ва бошқа бир қатор рус князликларига Олтин Ўрдага ўлпон тўламаслик ҳуқуқини берган.

    Аммо шунга қарамай жангдан икки йил ўтиб, Олтин Ўрдани қайта бирлаштиришга муваффақ бўлган Тўхтамишхон Москвага юриш қилди ва уни ёқиб юборди. Княз Дмитрий эса Олтин Ўрдага вассаллигини қайтадан тан олди ҳамда ўлпон тўлаш мажбуриятини олди.

    Шу билан бирга, А.А. Горскийнинг фикрига кўра, на Дмитрийнинг ўзи ва на унинг меросхўрлари (Иван III га қадар) Олтин Ўрда хонларининг ҳукмронлигига қарши тўлиқ курашишга интилмаган.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    08.09.2020, 10:34   Изоҳ (0)   89189
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой газ сотиб олиш бўйича янги тарихий рекорд ўрнатди

    08.09.2020, 09:47

    Европа Иттифоқига келадиган сайёҳларнинг мамлакатлари «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилиши мумкин

    08.09.2020, 09:10

    Яна бир мамлакат хорижлик сайёҳлар учун чегараларини очди

    08.09.2020, 08:41

    Михаил Саакашвили Грузиядаги парламент сайловида мухолифат ғалаба қозонса, мамлакат бош вазири бўлишга тайёрлигини билдирди

    08.09.2020, 08:26

    Коронавирус сабабли Туркияда жамоат транспортида тик турган ҳолда ҳаракатланиш тақиқланди

    08.09.2020, 08:10

    ЖССТ раҳбари коронавирус пандемияси охирги пандемия эмаслигини маълум қилди

    08.09.2020, 07:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37

    Паркентда 3 нафар бола сувга чўкиб вафот этди

    Ўзбекистон | 15 июн, 11:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.