Туркияда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сонининг ошгани сабабли жамоат транспортида тик турган ҳолатда ҳаракатланиш тақиқланди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Коджанинг маълум қилишича, коронавирус Туркияда ўзининг иккинчи энг юқори чўққисига чиққан. Май ва июнь ойларидан буён касалланиш ва ўлим бўйича энг юқори кўрсаткичлар сўнгги бир неча кун ичида қайд этилган.
Эрдўғоннинг маълум қилишича, касалланиш сони ортаётгани сабабли пандемияга қарши кураш чоралари кучайтирилмоқда, кафе ва ресторанлар кўпроқ назорат қилинади. Ҳеч қандай ҳолатда жамоат транспортида тик турган ҳолатда ҳаракатланишга рухсат берилмайди.
Президентнинг қўшимча қилишича, ниқоб тақмайдиган ва ижтимоий масофага амал қилмайдиган фуқаролар мажбурий тартибда жаримага тортилади.
Изоҳ (0)