Табиий газнинг энг йирик импортчиси Хитой 2020 йил июль ойида қувур линиялари орқали ва суюлтирилган шаклда 12,252 миллиард кубометр газ сотиб олди. Хитой божхона статистикасида келтрилган маълумотларга кўра бу 2019 йилнинг ҳудди шу даврига нисбатан 13 фоизга (10,828 миллиард кубометр), 2020 йилнинг июнь ойига нисбатан эса 27 фоизга (9,615 миллиард кубометр) кўпдир.
Бу кўрсаткич мамлакат учун ой давомида қилинган рекорд ҳажмдаги импортдир.Бозор таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, Хитой июнь ойидаги 5 миллион тоннадан (6,6 миллиард кубометр) кейин яна 5,5 миллион тонна (7,2 миллиард кубометр) суюлтирлган газ сотиб олган. Мамлакатлар бўйича суюлтирилган газ сотиб олиш бўйича расмий маълумотларни Хитой икки ярим ҳафтадан сўнг эълон қилади.
Ушбу маълумотдан келиб чиқадики, Хитойга газ қувурлари орқали етказиб бериладиган газ миқдори карантин аввалги даражадан ошган бўлиши, шунингдек, катта эҳтимол билан рекорд даражага кўтарилган бўлиши керак.
Газ қувури орқали етказиб бериладиган газ нархи етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларда ҳар чоракда ўзгариб туради.
Июль ойида шартнома нархлари яна пасайиши керак эди (нефть нархининг пасайиши кетидан), бу эса шу пайтда газ сотиб олишни аввалгига қараганда анча фойдали қиларди.
Хитой табиий газни газ қувурлари орқали Россия, Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Мьянмадан импорт қилади.
2020 йилнинг дастлабки етти ойида Хитой табиий газ импортини 6 фоизга — 73, 677 миллиард кубометргча оширди.
Изоҳ (0)