«Реал» коронавирус пандемияси туфайли футболчилар, мураббийлар ва клуб ходимларининг иш ҳақини иккинчи марта қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ESPN хабар беради.
Таъкидланишича, клуб раҳбарияти шу йўл билан инқироз кўламини бироз бўлса-да пасайтирмоқчи.
Қайд этиш жоиз, «Реал» апрель ойида ҳам футболчи ва мураббийлар маошларини қисқартирганди.
Хабарда айтилишича, хавотирга соладиган қўшимча омил — бу Ла Лига раҳбариятининг стадионларга мухлисларнинг киришига йўл қўймаётганидир. Бу ўз навбатида қўшимча маблағ танқислигига олиб келиши мумкин.
Маълумот учун, Мадрид клуби 2019/20 йилги мавсумда Испания чемпионатида ғолиб бўлди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)