• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Учинчи ахборот инқилобининг дунёга келиши. Интернет ихтиро қилинганига 51 йил тўлди

    Инсоният ўз цивилизацияси тарихида уч бора ахборот инқилобини амалга оширди. Биринчиси  ёзувнинг ихтиро қилиниши бўлган бўлса, иккинчиси Иоганн Гутенберг томонидан китоб босишнинг ихтиро қилиниши эди. Шубҳасиз, бу иккала ахборот инқилоби одамзоднинг билим кўлами бемисл тараққий этишига хизмат қилди. Учинчи ахборот инқилоби эса бу – интернетнинг дунёга келиши бўлди! Айнан интернет ахборот коммуникация технологияларининг ҳозирги замондаги энг олий, илғор чўққиси бўлиб турибди. Демак, бугун биз яшаб турган замонавий ҳаётнинг асосий қисмларидан бирини эгаллашган улгурган интернет дунёга келган кун. «Дарё» сана муносабати билан интернет ҳақидаги қизиқарли маълумотларни тақдим этади. 

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ўзида матн, товуш ва тасвирни тўлиқ қамраб олган интернет технологиялари, бугунги кунда энди ақлли уй жиҳозларини қамраб олувчи «буюмлар интернети» – IоТ мисолида маиший турмушга ҳам кириб келмоқда. Ҳозирда нафақат коммуникация алоқалари соҳасида, балки ҳатто давлат сиёсатини юритишда, таълимда, банк хизматлари соҳасида ва коммунал хизматлар соҳасида  ҳам интернет асосий воситага айланиб бормоқда. Айниқса, пандемия сабабли масофавий таълим, масофавий мулоқот ва масофадан туриб ишлаш тақозоси юзага келганида бу масалаларга интернетдан яхшироқ ечим бўлмагани ҳам бор гап.

    Бугун 2 сентябрь ушбу замонавий ҳаётнинг энг муҳим атрибутларидан бири бўлмиш интернет дунёга келган сана. Тарихан илк интернет боғланиши 1969 йилнинг худди шу санасида АҚШда — Лос-Анжелесдаги Калифорния университетида амалга оширилган эди. Ўшанда атиги 12 кб хотирага эга Honeywell 516 компьютерларидан иккитаси қисқагина кабел орқали ўзаро боғланиб, бир-бирига шунчаки маълумот узатиш ва қабул қилиш вазифасини амалга оширган. Маълумот узатиш тест тариқасида амалга оширилган бўлиб, унда бирор-бир маъно-мазмунга эга хабар йўлланмаган бўлса-да, лекин иккита компьютер бир-бирига шунчаки «ақай-бақай»ларни жўнатиб қабул қилишининг ўзи ҳам шубҳасиз тарихий воқеа эди!

    Калифорния университетидаги Лен Кляйнрок лабораториясида ўтказилган ушбу эксперимент АҚШ Мудофаа вазирлиги бошчилигида олиб борилган бир неча йиллик изланишлар маҳсули бўлиб, бу моҳиятан интернетнинг ўша пайтдаги энг содда, ибтидоий талқини бўлган дейиш мумкин. Дастлабки пайтда ARPANET (Advanced Research Projects Agency Network) деб номланган ушбу технология биринчи марта ишга туширилганида 20 нафар тадқиқотчи жараёнда иштирок этган.

    2 сентябрь куни илк муваффақиятли компьютер тармоғи синаб кўрилгач, орадан кўп ўтмай, аниқроғи, 29 октябрь санасида тажрибага Стэнфорд институти ҳам қўшилган ва том маънода дунё тарихида биринчи бўлиб интернет орқали муайян маънога эга хабар йўлланган. Бу хабар ҳам атиги битта сўздан иборат бўлган бўлиб, дастлабки уриниши муваффақиятли бўлган дейиш қийин.

    Гап шундаки, Лос-Анжелесдагилар Стэнфордга «логин» деган сўзни жўнатишган бўлиб, хабарнинг «ло« қисми манзилга етиб борган холос, шундан кейин компьютерлардан бири «қотиб» қолган. 1969 йилнинг охирига келиб эса «ибтидоий интернет» тармоғида аллақачон Юта университети ва Санта-Барбара Калифорния университети уланган эди.

    Юқорида айтганимиздек, аввалига интернет АҚШ мудофаа вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Шу сабабли дастлабки йилларда ундан фақат ҳарбийлар фойдаланган. Интернетнинг оммага таништирилиши эса 1972 йилда амалга оширилган бўлиб, бу пайтда тармоқда аллақачон 30 та хост мавжуд эди. Ўша йили олимлар интернетнинг келгуси тараққиёти борасида илк амалий конференцияга йиғилган ва боғланишларда қўлланиладиган стандарт кодлар, кабеллар ва протоколлар борасида умумий якдил қоидаларни ишлаб чиқишга киришилган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1979 йилга келиб, интернет орқали матнли хабарлар йўллаш учун мўлжалланган электрон почта тизими жорий қилинди. Тахминан ўша йилларда жорий қилинган ТCP/IP протоколи эса ҳозирда ҳам интернет орқали алоқа ўрнатишнинг энг асосий воситаси бўлиб қолмоқда. 1990 йиллар бошидан бошлаб эса WWW (wоrld wide web – бутунжаҳон ўргимчак тўри) технологияси асосида HТТP (гиперматн трансфери протоколи) воситасида браузер орқали маълумот алмашиниш технологияси оммалашуви эса нафақат коммуникация соҳасида, балки ОАВ соҳасида ҳам кескин бурилиш ясади.

    Эндиликда қоғозга чоп этиладиган матбуот билан бемалол рақобат қила оладиган, қайтанга муштарий билан интерактив мулоқот қилиш имкони туфайли катта устунликка ҳам эриша оладиган янги ахборот технологиялари юзага кела бошлади. Қизиғи шундаки, орадан 30 йилдан зиёд вақт ўтган бўлса-да, интернет тармоғида ўша пайтларда очилган ва ҳамон онлайн ишлаб турган бир неча сайтларга ҳозирда ҳам дуч келиш мумкин.

    90 йиллар охири ва 2000 йиллар бошида интернетда маълумот излашга қаратилган қидирув тизимларининг юзага келиши, айниқса, 1998 йилда Ларри Пейж ва Сергей Брин томонидан асос солинган Google қидирув тизими тақдим этилишидан кейин тармоқда маълумот излаш ва ўзаро алмашиниш янада кескин оммалаша бошлади. Шунингдек, интернетда бозорларнинг юзага келиши (Alibaba, Amazon ва ҳоказо), электрон биржа ва савдоларнинг пайдо бўлиши орқали эндиликда бу жабҳа нафақат коммуникация тармоғи сифатида, балки даромад ва бизнес-фаолият майдонига ҳам айланиб борди.

    1995 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳам интернет тармоғида ўзининг иккинчи даража домен номига – .uz доменига эга бўлди. Ҳозирда .uz домен ҳудудида 82 мингдан ортиқ сайтлар рўйхатга олинган бўлса, юртимиздаги интернет фойдаланувчилари сони 22 миллион нафарга етган (албатта, шундан 19 миллиони мобил интернет фойдаланувчилари эканини ҳам айтиш жоиз).

    Албатта, бугунги кунда ҳаётимизнинг деярли ҳеч бир соҳасини интернетсиз тасаввур қилиб бўлмай қоляпти. Бу бир тарафдан мислсиз қулайликлар тақдим этмоқда. Хусусан, хориждаги яқинингиз билан энди қиммат халқаро телефон алоқаси орқали гаплашишга ҳожат йўқ. Мессенжерлар ҳатто видеоалоқа ўрнатиш имконини бермоқда. Харидларни ҳам бозорга бормай, уйдан бажарса бўляпти. Шу билан бирга, замонавий интернет муайян муаммоларни ҳам юзага чиқарганини айтиб ўтиш жоиз. Биринчи навбатда, бу шахсий маълумотлар дахлсизлиги, кибержиноятчилик ва ҳатто кибертеррор билан боғлиқ жиҳатлардир.

    ОАВларда тез-тез пайдо бўлаётган нарса – банк ва тижорат сирини қўлга киритиш ва унга товон талаб қилиш, ўзгаларнинг ўта шахсий маълумотларини ошкор қилиш эвазига инсон шаъни ва қадр-қимматига путур етказиш сингари ниҳоятда жиддий киберхатарлар билан бирга ҳозирда киберфизик объектларга уюштирилаётган киберҳужумлар оқибатида инсонлар ҳаёти хавфга қолаётгани, экология ва ускуналар зарар кўраётгани ҳолатлари ҳам кўпаймоқда. Интернет орқали амалга оширилаётган бу каби таҳдидларга қарши кураш замонавий IТ мутахассисларининг биринчи галдаги вазифасига айланиб бораётгани ҳам турган гап.

    Биз билган ва ҳаёт тарзимизнинг узвий бир қисмига айланиб қолган интернет бугун 51 ёшга тўлди. Биз эса унинг келгуси тараққиёти фақат ижобий жиҳатлари билан инсониятга хизмат қилишига тилакдошмиз.

     Музаффар Қосимов тайёрлади.

    03.09.2020, 08:38   Изоҳ (0)   29535
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Apple бехосдан ўз фойдаланувчиларини хавфга дучор қилди

    02.09.2020, 14:47

    Amazon АҚШда товарларни дронлар ёрдамида етказиб беришга рухсат олди

    01.09.2020, 18:21

    Xiaomi бир мамлакатдаги дўконлари сони бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

    01.09.2020, 13:57

    Инсон саломатлигига зарар етказувчи смартфонлар экрани тўғрисида маълумот берилди

    29.08.2020, 21:36

    Америкалик блогер Tesla Cyberquad электро-квадрокциклининг аниқ нусхасини яратди (видео)

    28.08.2020, 20:45

    Microsoft Word дастурига аудиоёзувни матнга айлантирувчи функцияни қўшди

    28.08.2020, 18:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Биатлон бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Покистон тоғларида ҳалок бўлди

    Дунё | 30 июл, 23:30

    Трамп украиналик қочқинларга уруш тугагунча АҚШда қолишга рухсат берди

    Дунё | 30 июл, 23:15

    Ҳиндистонда 12 йил аввал ишланган фильмнинг финали сунъий интеллект орқали яратилади ва қайта намойиш этилади

    Кино | 30 июл, 23:01

    ChatGPT’да бепул репетитор режими пайдо бўлди

    Дунё | 30 июл, 22:50

    Нозимахон Давлетова Президент администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти этиб тайинланди

    Ўзбекистон | 30 июл, 22:18

    Ғазода бир килограмм шакар нархи 100 долларгача кўтарилди

    Дунё | 30 июл, 22:05

    “Манчестер Юнайтед” Онана ўрнига муносиб номзод топди

    Спорт | 30 июл, 21:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.