Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Microsoft компанияси ўзининг Word матнлар муҳарририга аудиоёзувларни матнга айлантириш функцияси Transcribe’ни қўшди. Функция нутқни бевосита унинг ёзилиши вақтида матнга айлантириши ёки юкланган файлнинг матн ҳолатдаги кўринишини акс эттириши мумкин.

Фото: Microsoft

Фото: Microsoft

Эндиликда фойдаланувчилар дастурда бирор нутқ ёзишлари ёки унга mp3, wаv, м4а ёки мp4 форматидаги аудио ва видеоёзувларни юклашлари мумкин. Тайёр матнни эса таҳрир қилиб, асосий файлга қўшса бўлади. Агар нутқ ёзилишида икки киши иштирок этган бўлса, Transcribe буни кўрсатади.

Фойдаланувчи расшифровка қилинган матн бўйича ҳаракатланиб, унинг муайян парчасига аудиоёзувда тўғри келувчи парчага ўтиши, аудиони турли тезликда тинглаши мумкин.

Ушбу функция Microsoft 365 сервиси фойдаланувчилари учун веб-версияда мавжуд ва ҳозирча инглизча нутқларни матнга ўгиради. Компания бошқа тилларни кейинроқ қўшишга ваъда бермоқда.

Бироқ аудиоёзувлар билан ишлашда баъзи чекловлар мавжуд: файл 20 мегабайтдан кичик бўлиши, расшифровка қилинадиган аудиоёзув давомийлиги эса ойига 5 соатдан ошмаслиги керак. Айни вақтда қўшимча вақт ва мегабайт сотиб олиш имкони йўқ. Компания функциянинг мобил версиясини шу йилнинг охирига қадар тақдим этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
 “Дизайн” кулги жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаровнинг яккахон концерти қандай ўтди? 
Дунё
Зеленский Канадага ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам таклиф қилди
Дунё
Қозоғистондаги ўрмон ёнғини қурбонлари сони 14 кишига етди