17:48, 03.09.2020 9121

30 дақиқада тайёр бўладиган қовоқли қуюқ шўрва пиширамиз

Витаминларга бой мазкур таомни пишириб кўриб, кетган вақтингизга ачинмайсиз.

Фото: «Гастроном»

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Қовоқ — 200 гр
  • Қаймоқ (10 фоизли) — 200 мл
  • Картошка — 100 гр
  • Булғор қалампири — 100 гр
  • Пиёз —1 дона
  • Пишлоқ — 50 гр
  • Сув ёки бульон — 1 л
  • Қуритилган петрушка — 1 чой қошиқ
  • Туз, мурч таъбга кўра

Тайёрланиш жараёни:

  • Сабзавотларни «кубик» шаклида тўғраб қозонга солинг.
  • Иссиқ сув ёки бульон солиб 20 дақиқа қайнатинг.
  • Блендер билан бир масса ҳолатига келгунича аралаштиринг.
  • Таомга қаймоқ, петрушка, қирғичдан чиқарилган пишлоқ солинг.
  • Тузланг, мурч сепинг ва яна 5 дақиқа қайнатинг.
  • Таомни қуритилган нон бўлаклари билан дастурхонга тортиш тавсия қилинади.

Ёқимли иштаҳа!