• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ХТВ: «Мактабларга дезинфекция воситалари маҳаллий ҳокимликлар томонидан етказиб берилади, ўқитувчилар томонидан эмас»

    Ижтимоий тармоқларда пандемия шароитида мактаб фаолиятини ташкиллаштириш учун ўқитувчилардан талаб этилаётган турли санитария-гигиена воситалари акс этган рўйхатлар тарқалди. Халқ таълими вазирлиги мактабларга дезинфекция воситалари ўқитувчилар томонидан эмас, маҳаллий ҳокимликлар томонидан етказиб берилишини маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида мазкур масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Унда мактаблар учун пирометр ва дозаторлар харид қилиш ҳамда уларни ҳудудларга етказиш бўйича мутасадди вазирликларга топшириқлар берилди. Мактабларни дезинфекция ва антисептик воситалари билан таъминлашга эса вилоят ҳокимликлари масъул этиб белгиланди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш, хусусан, тегишли ҳудудда умумтаълим муассасаларига ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш маҳаллий ҳокимликлар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

    «Шу сабабли мактабларда таълим жараёнини ташкил этишда қўлланиладиган дезинфекция воситаларининг бирортаси ҳам ўқитувчилар томонидан харид қилинмаслигини, ота-оналар томонидан эса фақатгина фарзандининг санитария-гигиена қоидаларига риоя этишлари учун тиббий ниқоб ва шахсий антисептиклар билан таъминланишини маълум қиламиз», — дейилади ХТВ хабарида.

    Билдирилишича, пандемия шароитида умумтаълим мактабларга пирометр, дезинфекция воситалари, дозаторлар ҳамда антисептиклар марказлашган ҳолатда етказиб берилади.

    Вазирлик мактабларда бу каби ҳолат кузатилаётган бўлса, ўқитувчилардан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларга мурожаат қилишларини сўраган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили 14 сентябрдан бошланади. Ўқувчилар мактабга бориши ёки онлайн ўқиши мумкин. Давлат мактабларида янги ўқув йилида мажбурий мактаб формаси талаб қилинмайди. Шунингдек, дарслар таклиф этилганидек 30 дақиқа эмас, балки анъанавий 45 дақиқа ўтиладиган бўлди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон мактабларида пандемия шароитида ўқув йилини бошлаш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди
    • Ҳабибулло Оқилов ўқиш бошланса, фарзандини мактабга юборишга хавфсираётган ота-оналарга тавсия берди
    • Алишер Шодмонов: Мактабларни эпидемик ўчоққа айлантириб қўйишга ҳаққимиз йўқ

    02.09.2020, 18:11   Изоҳ (0)   15508
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 1 миллиондан ортиқ контингент гриппга қарши бепул эмланади

    02.09.2020, 17:58

    Жиззахда меъёрий ҳужжатлари бўлмаган 52 ёшли мотоцикл ҳайдовчиси Spark’ка тўқнашиб ҳалок бўлди

    02.09.2020, 17:34

    Ўзбекистон ОТМларга қабул қилинган 1-босқич талабалари учун ўқиш 2 октябрдан бошланади

    02.09.2020, 17:26

    Фото: Мустақиллик куни муносабати билан Ўзбекистон байроғини акс эттирган Бурж Халифа

    02.09.2020, 17:22

    Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Манзура Юнусова ишдан бўшади

    02.09.2020, 16:59

    Тойлоқ туман ҳокимлиги 200 дан ортиқ ўзига тўқ оилалар кам таъминланганлар рўйхатига киритилганини рад этди

    02.09.2020, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.