Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган дунёнинг энг баланд иморати Бурж Халифада Ўзбекистон байроғи 2020 йил 1 сентябрь куни 1 дақиқа давомида намойиш этилди.
Бурж Халифанинг расмий Twitter аккаунти ушбу жараён видеосини намойиш этди.
https://twitter.com/BurjKhalifa/status/1300844725327585280
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг март ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БААга ташрифи муносабати билан, унинг шарафига Бурж Халифа осмонўпар биносида Ўзбекистон байроғи акс этганди.
Бурж Халифа Дубай шаҳрида жойлашган бўлиб, 160 қаватдан иборат осмонўпар бинодир. Умумий баландлиги 829,8 метрни ташкил қилади.
Изоҳ (0)