«Навбаҳор» бош мураббийи Андрей Канчельскис ўзининг ҳолати ҳақида гапирди. Аввалроқ 51 ёшли мутахассис коронавирусга чалингани маълум бўлганди.
Аста-секин ўзимга келяпман, иштаҳа ва овоз қайтди, организм тузалмоқда. Асосийси — ҳароратим юқори эмас, яқинда ўлчадим — 36,9, дастлабки кунлари 37 дан тушмаётганди. Ўзимни яхши ҳис қилмаётгандим.Россиялик мутахассис хасталиги сабаб жамоасининг «Қўқон-1912» (0:1) ва «Пахтакор»га (1:1) қарши ўйинларини ўтказиб юборди. Мазкур баҳсларда «Навбаҳор»ни Нўмон Ҳасанов бошқариб борди.Ҳозирда Тошкентдаги меҳмонхонадаман, 3 сентябрь куни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтаман. Агар ҳаммаси яхши бўлса, Наманганга қайтаман, акс ҳолда касалхонага ёцам керак, бироқ бунга қадар етиб боради деб ўйламайман.
Ҳолсизлик ҳали ҳам тарк этмаган, сўнгги кунларда беш килограмм вазн ташладим, менимча, исталган касалликдан кейин шундай бўлса керак. Мен билан бирга касалланган футболчилар ҳозирда Наманганда бўлиб турибди ва такрорий тест топширмоқда. Айтишларича, уч нафар футболчи тузалган. Бахтимизга ҳозирда чемпионатда танаффус юзага келди, тез орада қолган ўйинчилар ҳам тузалиб кетишига умид қиляпмиз.
Андрей Канчельскис, «Навбаҳор» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)