Италия чемпионатининг 2020/21 йилги мавсум тақвими эълон қилинди.
Биринчи тур ўйинлари 19-20 сентябрга мўлжалланган. Сўнгги тур эса 2021 йилнинг 23 майида бўлиб ўтади.
Италиянинг амалдаги чемпиони «Ювентус» 2-турда «Рома» билан ўйнайди, учинчи турда эса «Наполи»га қарши баҳс олиб боради.
Биринчи тур тақвими билан танишинг:
А Серия
1-тур баҳслари
19-20 сентябрь
«Беневенто» — «Интер»
«Фиорентина» — «Торино»
«Женоа» — «Кротоне»
«Ювентус» — «Сампдория»
«Лацио» — «Аталанта»
«Милан» — «Болонья»
«Парма» — «Наполи»
«Сассуоло» — «Кальяри»
«Удинезе» — «Специя»
«Верона» — «Рома»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)