Ярим ҳимоячи Донни ван де Бек «Аякс»дан «Манчестер Юнайтед» сафига ўтди. Бу ҳақда манкунианлар матбуот хизмати маълум қилди.
23 ёшли футболчи инглиз клуби билан беш йиллик шартнома имзолаган. Шунингдек, битимни яна бир йилга узайтириш мумкинлиги ҳақидаги банд бор.
Аввалроқ нидерландиялик футболчи «Манчестер Юнайтед»да йилига олти миллион евро маош олиши хабар қилинганди. Трансфер қиймати эса 40 миллион еврога баҳоланган.
Ван де Бек «Аякс» тарбияланувчиси ҳисобланиб, амстердамликлар сафида 2015 йилдан буён ҳаракат қилиб келади. Футболчи 2019/20 йилги мавсумда Нидерландия чемпионатида 23 ўйинда иштирок этиб, 8 та гол урди ва олтита голли узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)