• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги тўйхона эгалари тўйларни 70—100 киши билан ўтказиш таклифи билан чиқди

    Ўзбекистондаги тўйхона эгалари тўйларга ташриф буюрувчилар сонини ошириш таклифи билан чиқиб, 70—100 кишилик тўйларда карантин қоидаларини таъминлашга кафолат берди. Бу ҳақда Zo‘r TV телеканали томонидан тайёрланган «Бу кун» дастурида маълум қилинди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Тошкентдаги тўйхона эгалари, шунингдек, тўй ўтказган оила бошлиқлари тўйхонадан кўра уйда, карантин қоидаларига риоя қилиб тўй ўтказиш қимматга тушиб кетаётганини маълум қилган.

    «Тўйхонада 150 нафар одамга қилинаётган харажат билан уйдаги 30 кишининг харажати бир хил бўляпти. Оддий мисол: стол-стул ва идиш-товоқларни ижарага олишмоқда. Шу нарсаларнинг ўзи 100 минг сўмдан тушяпти киши бошига. 30 кишига идиш-товоқ ва стол-стулнинг ўзига 3 миллион сўм харажат бўляпти. Артистлар ҳам олдин тўйхонага 1 миллион сўмга келаётган бўлса, ҳозир уйга 2 миллион сўмга келишяпти. Сабаби ҳар бир тўйхонанинг ўзининг аппаратлари бор, овоз созлагичлари бор, уларга текинга қўйиб бериларди, тўйхона ҳисобидан. Энди эса артистлар ўзлари ўша қурилмаларини хонадонга олиб боришмоқда, бунинг учун ҳам алоҳида тўлов тўланяпти. Шунча хонадонга бориб тўй ташкиллаштириб беряпмиз, лекин бирорта хонадонда 30 кишилик тўйни кўрмадик», — дейди тўй ташкиллаштириш билан шуғулланувчилардан бири.

    Шунингдек, яна бир фуқаро тўйхона эгалари номидан мурожаат йўллаб, тўйга ташриф буюрувчилар сонини ошириш таклифини билдирган.

    «Тўйхона эгалари номидан таклифимиз бор эди. Тўғри, 30 кишилик тўйларимизни кўтармайди, лекин тахминан 70—100 кишилик тўй қилиб берадиган бўлса, карантин қоидаларига амал қилинишга кафолат берардик. Масалан, 12 кишилик столга 4 киши ўтқазилиб, оралиғини 2,5 метрдан қилинади. Ҳар бир стол учун стол учун офицантлар жавобгар бўлади. Агар шу таклифларимиз ўрганиб чиқилиб, маъқулланса хурсанд бўлардик», — дейди исми ошкор этилмаган тўйхона эгаси.

    Шунингдек, Facebook ижтимоий тармоғида «Тўйлар тўйхонада бўлгани маъқул эдими ёки уйда кам сонли одамлар билан ўтказиш қулайми?» саволи остида сўровнома ўтказилган. Унга кўра, овоз берганларнинг 60 фоизи тўйхонада тартибли бўлишини, 30 фоизи эса ҳовлида ўтқазишни маъқуллаган.

    «Тўғрисини айтганда, қариндош-уруғ, таниш-билишчилик, қўни-қўшнилар билан йиғилганда 3-4 кун тўй ўтказдим. Арзон дейишди-ку, лекин олдинги ўғилларимни уйлантирган тўйимдан кўра, бу сафар қимматга тушиб кетдим. Карантин қоидаларига риоя қилиш жуда қийин экан. Ҳамма қариндош-уруғлар кириб келаверар экан, ниқоб таққин дея олмайсиз», — дейди карантин шароитида тўй ўтказган аёллардан бири.

    Карантин даврида уйланган Муҳаммадамин Тoғаев исмли йигитнинг сўзларига кўра, уй шароитида тўй ўтказишдан у ҳеч нарса йўқотмаган, балки аксинча, ортиқча сарф-харажатлардан қутулган.

    «Уйда, тор доирада 15 кишилик тўй ўтказишга қарор қилик. Дўстларим ҳам карантинда тўй қилди. Тўйга кетиши мумкин бўлган пулни карантин сабаб ишлата олмади ва бу пулга машина олди… 15 кишилик тўй қилдим, ҳаётим минус томонга ўзгаргани йўқ»,  — дейди у.

    Маҳалла фаоллари ва ИИО профилактика инспекторлари томонидан шу кунга қадар олиб борилган назорат тадбирлари натижасида тўй-марака, туғилган кун каби маросимларда карантин қоидаларига риоя қилинмаган юздан ортиқ ҳолат аниқланган. Ҳолат юзасидан маъмурий баённо расмийлаштирилиб, жарима тайинланган.

    Давлат хизматлари агентлиги маълумотларга кўра, 1 июндан ҳозирга қадар 79 333 та никоҳ қайд этилган.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев тўйларни бир кунда 3—4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш бўйича кўрсатма берди

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 23 мартдан эътиборан оммавий тадбирлар, хусусан, тўй-маросимларнинг ўтказилиши тақиқланган эди. Ушбу тақиқдан сўнг тўй маросимларини ўтказишга уринганларга нисбатан ҳатто жиноят иши ҳам қўзғатилди. Мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашиб, нисбатан назорат остига олингач, Республика махсус комиссиясининг 30 майдаги қарори билан «яшил» тоифага киритилган ҳудудларда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказишга рухсат берилганди.

    Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашаётгани сабабли 10 июлдан бошлаб мамлакатда тўйларни ўтказиш яна тақиқланганди. Карантин юмшатилиши асносида 15 августдан бошлаб 30 кишилик тўйлар ўтказилишига рухсат берилган.

    01.09.2020, 14:32   Изоҳ (0)   61603
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда август ойида истеъмол нархлари даражаси қанчага ўсгани маълум қилинди

    01.09.2020, 14:10

    Ўзбекистонда талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражаси оширилади

    01.09.2020, 13:26

    Япониядаги ўзбекистонликлар чартер рейс билан ватанга қайтарилади

    01.09.2020, 12:32

    TikTok’га автомобиль давлат рақамини яширувчи пардача видеосини жойлаштирган тошкентлик ҳайдовчи жаримага тортилди

    01.09.2020, 11:11

    Хитой Ўзбекистондаги карантин лабораторияларини модернизация қилиш учун қарийб 3 млн доллар ажратади

    01.09.2020, 10:55

    Ўзбекистонда 1 сентябрдан қандай ўзгаришлар кучга киради?

    01.09.2020, 10:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.