Бухоро вилояти Ғиждувон туманида Cobalt русумли автомобиль йўлдан ўтаётган 63 ёшли эркакни уриб кетди, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги.
Маълум қилинишича, 2020 йил 21 август куни соат 22:50 ларда Ғиждувон туманидан ўтган 4П-160 сонли автомобиль йўлининг 23 километрида йўлдан ҳаракатланиб бораётган Cobalt автомашинаси тунги вақтда маст ҳолда йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда автомобиль йўлига бирданига чиқиб қолиши натижасида уни уриб юборган.
Жабрланувчи кучли жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган ва ўша ерда вафот этган.
Туманда содир бўлган ушбу ЙТҲдан сўнг ушбу туманда назорат тадбирлари янада кучайтирилган. Тезликни назорат қилувчи иккита онлайн ишловчи кўчма радар ўрнатилди. Йўл белгилари ва чизиқлари тўлиқ соз ҳолатга келтирилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)