• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россиянинг Беларусга таъсири, Туркия ва Ҳиндистон ўртасида кутилаётган зиддият. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтиб бораётган ҳафтада дунё матбуотида эълон қилинган ва муҳокама марказида бўлган мақолалар шарҳи билан таништиради.

    Путин Беларусга қўшин киргиза олмаслигининг сабаблари ҳақида

    Беларусдаги сайловлардан кейин мамлакатдаги сиёсий вазият ўта қалтислашди, ҳаттоки Путин Беларусга ҳарбий қўшинларни киргизиши мумкинлиги ҳақида турли коспирацияга бой назариялар ҳам юзага чиқди, деб ёзади The Washington Post нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Президент Лукашенко доим Кремль ҳукуматининг ғашига тегиб келган ва кўп маротаба Беларусь Россиянинг таркибига кирмаслигини ваъда қилиб келган. Лукашенко ҳаттоки кўп маротаба Россияни газ ва нефть ёрдамида Беларусни ўзига қўшиб олишга ҳаракат қилаётганликда айблаб чиққан. Беларусдаги сайловлар арафасида Беларусь хавфсизлик хизмати русларнинг фитна гуруҳи қўлган олингани ва мамлакат чегарасининг икки тарафида қўғирчоқбозлар мамлакатда инқилоб уюштиришга тайёрланаётгани ҳақида маълум қилганди. Лукашенко назарида инқилобни шарқда Россия, ғарбда НАТО қўллаб-қувватлаётгандек эди.

    Сайлов натижаларидан кейин юзага келган мамлакат миқёсидаги норозилик намойишлари натижасида Лукашенко бугун яна Россияга хайрихоҳлик ҳақида гапира бошлади ва вазият янада кескинлашадиган бўлса, Кремлдан ёрдам беришни ҳам сўради. Россия ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

    Бироқ 2014 йилги Украина воқеалари такрорланланишини кутмаса ҳам бўлади. Путин Беларусга ўз ҳарбийларини юбориши эҳтимоли ҳам мавжуд. Белaрусдаги сиёсий воқеаларга Путин аралашадиган бўлса, у ҳолда расмий Кремль ўз хатти-ҳаракатини асослаб бериши мушкул бўлади. Украинадан фарқли равишда, Беларусдаги намойишлар русларга қарши қаратилган эмас, аксинча 26 йиллик диктатурани қулаши учун юзага келди. Қолаверса, ўтказилган ижтимоий сўровларда бор ёғи етти фоиз белоруслар мамлакатни Россияга қўшилишини истайди. Шундай экан, Путиннинг Беларусга ҳарбий ёрдам киритиши мантиқсиз туюлади. Руслар ҳарбий ёрдами Беларусга киритиладиган бўлса, у ҳолда Беларусдаги норозилик намойишлари Москвага қаратилиши мумкин.

    Шундай вазиятда расмий Кремль Беларусдаги сиёсий воқеаларда махфий тарзда ҳаракат қилмоқда. Рус кўмаги энг аввало Беларусь телевидениесига кўз тиккан. Айнан шу боис 14–19 август саналарида Беларусь телевидениеси ходимлари мамлакатдаги сайловларнинг сохталаштирилганига қарши норозилик намойиши ўтказди ва иш ташлади. Айни шу манзарада Кремлнинг одамлари вазиятни қўлга олиб, кўрсатувлар ўз вақтида намойиш қилинишини зиммасига олди. 21 август санасида Лукашенко ҳаттоки рус журналистларидан телевидениедаги ишни давом эттириши учун ёрдам сўраганлигини очиқлади.

    Телевидение эса расмий Минск учун ўта муҳим. Лукашенко ўз пропагандасини ташвиқотини олиб бормаса, ҳокимиятни қўлдан бой бериши аниқ бўлиб қолади. Ёрдамга келган рус журналистлари дарҳол ишга киришди ва Беларусдаги сиёсий манзарани рус кўзи билан ёрита бошлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Лукашенко ўтказган оммавий тадбирларда ҳаттоки рус байроғини кўтариб олган гуруҳларнинг ҳам иштироки кузатилди. Бу гуруҳлар эса Кремлнинг молиявий кўмагини олаётгани ҳам сир эмас. Ўз навбатида, мазкур кучлар агарда Беларусдаги сиёсий вазиятда мағлуб бўладиган бўлса, у ҳолда улар Беларусь жамиятини икки қутбга бўлиб юбориш учун ҳам ҳаракат қила бошлайди. Лукашенко эса мамлакат оммавий ахборот воситалари ёрдамида ҳар қандай норозилик кайфиятини бостиришга ҳаракат қилади.

    Россия эса Беларусдаги ташвиқотини янада кучайтиришга бор кучини сарфлайди. Беларусь эса иқтисодий жиҳатдан кўп жабҳаларда Россияга қарам. Россия ва Беларуснинг ҳарбий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ҳам бир. Беларусь ҳудудида, шунингдек, Россиянинг икки ҳарбий базаси жойлашган. Беларусь армиясидаги аксар қуроллар совет ва рус қуроллари ҳисобланади. Беларусь ҳарбийлари Россия ҳарбий академияларида таҳсил олади. Икки мамлакат қуроллари кучлари вақти-вақти билан ҳарбий машғулотлар ҳам ўтказиб туради. Беларусдаги сиёсий инқироз бошлангандан бери Лукашенко фақат Путин билан фикр алмашиб, Франция, Германия раҳбарларининг телефон қўнғироқларига жавоб бермай келмоқда.

    Беларусда вужудга келган вазият эса ҳозирча Путиннинг даҳшатига айланган. Агарда демократик, ғарб тарафдорлари ўз мақсадига етадиган бўлса, у ҳолда Беларусь раҳбари таъкидлаганидек, Россия ҳам хавф остида қолиши мумкин. Расмий Кремль эса буни истамаслиги аниқ. Путин эса Лукашенко ҳаракати мағлубият билан тугайдиган бўлса, расмий Минскка Кремль тараф бўлган номзодни ҳокимият тепасига келишига ёрдам бериши мумкин ва бу ҳеч қандай ҳарбийларни Беларусга киритишсиз юз беради.

    Туркиянинг Покистон билан яқинлашуви Ҳиндистоннинг жаҳлини чиқариши мумкин

    Ҳинд разведка хизмати сўнгги пайтларда Туркия Покистондаги ҳиндларга қарши ҳаракатнинг марказига айланаётгани ҳақида маълум қилди. Бу эса ҳинд ҳукуматининг расмий Анқарага Саудия Арабистони, Миср, БАА, Греция, Исроилдан иборат иттифоқчиларга қўшилиши мумкинлиги ҳақида таҳдид хатини юборди. Ҳинд матбуотида Туркия ҳукумати Покистон билан иттифоқчиликда Ҳиндистондаги 182 миллион мусулмонларни радикаллаштиришда айбловчи мақолалар босилди.

    Ҳиндистонда инглиз тилида чоп этиладиган The Indostan Times нашрида ҳинд истеблишменти билан яқин алоқалар ўрнатган журналист Шишир Гупта Туркия Ҳиндистонга қарши фаолиятнинг марказига айлангани ҳақида мақола ёзиб чиқди. Мақолада, шунингдек, Эрдўғон бошчилигидаги турк ҳукумати ҳинд ёшларини Туркияда таҳсил олишлари учун стипендиялар бераётгани ва ҳинд ёшларининг Туркияга келиши билан покистонликларнинг таъсирига тушиб қолаётгани ҳақида ҳам гап боради.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Гупта тасвирлаётган манзара эса Усмонлилар империяси томонидан ўтказилган сиёсатга ҳам ўхшаб кетади. Ҳозирда Туркия сунний мусулмон оламининг сўнгги халифати сифатида иш тутиб, барча сунний мусулмонларни Саудия Арабистони таъсиридан ҳимоя қилишга бел боғлаган. Миллатчи Бхарата Жаната партиясининг етакчиси Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг ҳинд мусулмонларига қарши сиёсати Эрдўғон учун ҳинд диёри ўз таъсир доирасини ёйишга унумдор ўлка сифатида кўринган бўлса ажаб эмас.

    Эрдўғоннинг бундай сиёсатга юз тутишини тарихий илдизлари ҳам бор. Гап шундаки, Биринчи жаҳон урушидан сўнг буюк Порта мағлубиятга учрагач ҳинд мусулмонлари «Хилофот» деган ҳаракатни бошлашади. Мазкур ҳаракат орқали ҳинд мусулмонлари Усмонлилар империясининг султони ҳаётини сақлаб қолмоқни мақсад қилади, чунки мусулмон сунний жамоаси учун султон жамоа раҳбари сифатида саналарди. Бироқ 1924 йилда Мустафо Камол охирги султонни мамлакатдан ҳайдаб юбориб, халифаликни тугаганини эълон қилгач, «Хилофот» ҳаракати ҳам йўқ бўлиб кетади. Эрдўғон эса ўзини Отатуркнинг меросидан воз кечиб, яна Туркияни ислом миллатчилигининг марказига олиб чиқишга уринаётгендек тутмоқда.

    Эрдўғоннинг нео-исломчилик кайфияти эса Покистондаги панисломчи миллатчилик кайфияти билан ҳамоҳанг. Бу эса Моди ҳукуматини асабига тегмоқда. Ҳинд миллатчилигига урғу берётган моди эса ҳинд мусулмонларининг қутблаштиришга жим қараб ҳам туролмайди. Устига устак, Туркия Покистоннинг Кашмир борасидаги иддаоларини қўллаб-қувватлаётгани ҳам расмий Деҳлини асабийлаштирмоқда.

    2019 йилнинг сентябрь ойида БМТ Бош ассамблеясида Эрдўғон Ҳиндистонни Кашмирнинг ярим мухтор мақомини бекор қилишда айблаб чиқиб, Модининг дала ҳовлисига тош отади. Деҳлининг ҳаракатлари натижасида Кашмир мусулмонлари барча ҳуқуқларидан маҳрум бўлади. Туркия айбловларидан ғазабланган Моди эса Туркияга расмий ташрифини бекор қилиб, арман, грек ва кипрлик расмийлар билан мулоқот уюштиради. Курдлар масаласида узоқ вақт бетарафлик сақлаб келган расмий Деҳли бу сафар Туркиянинг суриялик курдлар борасидаги «Тинч Баҳор» ҳарбий амалиётини кескин танқид қилиб чиқади.

    Ҳиндистон назарида Кашмир масаласи Ҳиндистоннинг ички ишидир, аммо Покистон талқинича, мусулмон жамоаси кўп бўлган мазкур ҳудуд ўз тақдирини умумий овоз бериш йўли билан ўзлари ҳал қилиши керак. Ҳиндистон ҳам, Покистон ҳам ядро қуролларига эга давлатлар саналади. Икки мамлакат ҳозирга қадар тўрт марта бир-бирлари билан жанг қилган. Шу жанглардан учтасига Кашмир масаласи сабаб бўлган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    2020 йилнинг февраль ойида Эрдўғон ҳинд расмийларини ғазабини келтирган чиқиш қилади. Ўз чиқишида турк бошқони «Кашмир масаласига Туркия ҳам бефарқ эмаслигини, Туркия истибдодга қарши туришини» маълум қилади. Ҳаттоки Эрдўғон кашмирлик мусулмонларнинг ҳиндларга қаршилигини туркларнинг Галлиополдаги инглизларга қарши кураши билан тенглаштиради. Эрдўғоннинг мазкур баёноти эса расмий Деҳлининг кескин баёнот билан чиқишига олиб келди.  Тинч океани мамлакатлари билан шуғулланувчи тадқиқотчи олим Салжуқ Чўлақоғли Туркия ҳаддидан ошди, деб масалага изоҳ беради.

    Туркия азалдан Покистонни қўллаб-қувватлаб келади. Покистон ҳам Туркиянинг 1974 йилда Кипрга қарши ҳаракатларини қўллаган эди. Аммо Эрдўғон Кашмир масаласига тез-тез тўхталиб ўтаётгани Деҳлининг Туркияга нисбатан қарашларини ўзгартирмоқда. Яқинда Ҳиндистон ҳукумати ҳинд флоти учун ҳарбий кемалар ишлаб чиқариш борасида имзоланган қиймати 2,3 миллиард доллар бўлган шартномани бекор қилишни ва Туркия билан адовати бор Арманистонга 40 миллион доллар қийматдаги радар ускуналарини етказиб беришни маълум қилди. Шунга қарамасдан Эрдўғон Покистонни қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.

    Бу йил пандемия боис БМТ Хавфсизлик кенгаши яна навбатдаги йиғинини ўтказади. Бу сафар Туркия яна ҳиндларга қарши риторикасини давом эттирадими, бу ҳинд-турк муносабатлари учун синов. Ҳиндистон ҳукумати эса Анқарани ҳиндларга қарши бирор бир баёнот беришдан тийилишга чақириши эса аниқ.

    Қолаверса, Туркиянинг Покистонни қўллаб-қувватлаши Покистондаги ишчи кучи, турк маҳсулотларига Покистонда Ҳиндистондагидек рақобатнинг йўқлиги ва энг муҳими Туркия ҳукуматининг ядро борасида Покистон ҳукумати билан алоқалари билан изоҳланади. Покистон эса дунёдаги ягона ядровий давлат саналар экан, ўзининг бу мақомини йўқотишни истамайди. Шу сабабдан ҳам Туркиянинг Покистон борасидаги сиёсатини ҳиссиётлар билан боғланган иқтисодий, дипломатик рамзий маънога эга биродарлик деб талқин қилиш мумкин.

    30.08.2020, 10:57   Изоҳ (0)   47283
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БАА Исроилга нисбатан 48 йил давом этган иқтисодий бойкотни бекор қилди

    30.08.2020, 09:11

    «Шарите» клиникаси Навальнийнинг аҳволи бироз яхшиланганини маълум қилди

    30.08.2020, 08:57

    Канада ялпи ички маҳсулоти 38,7 фоизга қисқарди. Бу мамлакат учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади

    30.08.2020, 07:31

    Шаҳзода Уильям ва Гарри малика Диананинг юбилейи учун унинг ҳайкалини буюртма қилди

    30.08.2020, 07:21

    Илон Маск миясига чип ўрнатилган чўчқани намойиш этди (видео)

    30.08.2020, 06:01

    Япония вирус блокаторларининг самарасизлигини маълум қилди. Уни тарғиб қилган компания эса афсусда

    30.08.2020, 05:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади



    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.