Британия тахти меросхўри шаҳзода Чарльзнинг биринчи рафиқаси ва шаҳзодалар Уильям ҳамда Гаррининг онаси малика Диана таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан унинг ҳайкали Лондонга ўрнатилади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Диананинг фарзандлари томонидан 2017 йилда буюртма қилинган ҳайкални Британиянинг барча тангаларидаги қиролича Елизавета II нинг портрети муаллифи Иэн Ренк-Бродли яратади.
Ҳайкал 2021 йилнинг 1 июлида Кенсингтон саройи боғига ўрнатилади. Унинг ташқи кўриниши ҳақида маълумотлар ошкор этилмаган.
BBC маълумотларга кўра, Кенсингтон боғида маликанинг хотирасига бағишлаб аллақачон болалар майдончаси қурилган, Гайд боғида эса мемориал фонтан жойлашган.
Маълумот учун, малика Диана ва шаҳзода Чарльз 1996 йилда ажрашган. 1997 йилнинг 31 августига ўтар кечаси Диана Париж шаҳрида автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)