2020 йилнинг 2-чорагида Канада иқтисодиёти пандемия сабабли 1-чоракка нисбатан рекорд даражага – 11,5 фоизга камайди ва рецессияга кирди. Бу ҳақда Канада статистика бошқармасига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Маълумотларга кўра, Канада ялпи ички машулоти апрель—июнда йиллик ҳисобда 38,7 фоизга қисқарган ва бу ҳам рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Trading Economics’нинг ёзишича, таҳлилчилар Канада иқтисодиёти чорак бўйича 12 фоизга қисқаришини прогноз қилган. 1-чоракда Канада ялпи ички маҳсулоти 2,1 фоизга камайган.
Экспертларда 2-чоракда иқтисодиётни йиллик 39,6 фоизга қулашини прогноз қилган. 1-чоракда иқтисодиёт йиллик ҳисобда 8,2 фоизга қисқарган.
Аҳолининг 2-чоракдаги харажатлари иш ўринлари йўқотилгани ва дўконлар ёпилиши ҳамда туризмдаги чекловлар туфайли харажатлар қилишда чекланган имкониятлар сабаб рекорд кўрсаткичга – 13,1 фоизга қисқарган.
Пандемия сабабли киритилган чекловлар Канада экспортининг 2-чоракда 18,4 фоизга, импортининг эса 22,6 фоизга қисқаришига олиб келган.
Аввалроқ Европа Иттифоқининг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2020 йилнинг иккинчи чорагида ўтган чоракка нисбатан 11,9 фоизга ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,4 фоизга пасайгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)