Футбол бўйича Про-Лига ўйинлари Ўзбекистон бўйича жонли эфирга узатилишни бошлади.
30 август куни «Динамо» ва «Хоразм» жамоалари 3-турнинг қолдирилган учрашувида майдонга тушди. Мазкур ўйин (0:0, биринчи бўлим) Futbol-TV телеканали орқали тест режимида жонли эфирга узатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) ва UzReport-TV ўртасида Про-Лига мусобақасининг медиа ва тижорат ҳуқуқлари бўйича шартнома имзоланганди.
Унга кўра, август ойидан бошлаб Про-Лиганинг марказий ўйинлари UzReport-TV ва Futbol-TV телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилиши маълум қилинганди.
Шу тариқа тарихда илк бор Ўзбекистоннинг қуйи лига мусобақаси мунтазам равишда жонли эфирга узатилишни бошлади. Авваллари Про-Лиганинг (Биринчи Лига) айрим марказий ўйинлари ёки Суперлигага ўтиш баҳслари Sport-TV орқали жонли эфирга узатилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)