• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда асли фермер бўлган маҳалла раиси камбағаллар учун ажратилган ёрдам пулини ўз ишчиларига тарқатди​

    Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида икки юздан ортиқ ўзига тўқ оилалар кам таъминланганлар рўйхатига киритилган. Шунингдек, Ургут туманининг Катта Санчиқул қишлоғида эса бир миллион сўмдан берилиши лозим бўлган моддий ёрдам пулининг 100 минг сўмини маҳалла раиси ушлаб қолган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Наврўз Ризаев ва Ғайрат Абдиев маълум қилди, деб хабар берди «Дарё» мухбири.

    Наврўз Ризаев.

    Наврўз Ризаев.
    Фото: «Дарё»

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа кўра, шаҳар ва туман сессияларида иштирок этиб, ҳокимлар аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қай даражада қўллаб-қувватлашини ўрганган.

    «Самарқанд вилоятининг туманларида ўтказилаётган сессияларда аҳолининг ижтимоий қатламини рўйхатда олиш ва кам таъминланган оилаларга берилаётган пуллардан ушлаб қолиш ҳолатлари аниқланган, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўз Ризаев. — Масалан, Тойлоқ туманидаги секторлар фаолияти ўрганиб чиқилганда, икки юздан ортиқ моддий ва молиявий аҳволи яхши оилалар маҳалла томонидан кам таъминланганлар рўйхатига киритилгани маълум бўлган. Афсуски, бундай ҳолат вилоятнинг бошқа туманларида ҳам бор».

    Депутатларнинг таъкидлашича, бу борада ижобий ишлар ҳам қилинмоқда. Аммо асосий эътирозлар маҳалла, маҳалла котиблари ва ўша маҳалла бўғинидаги мутасаддиларнинг масъулиятсизлиги сабаб келиб чиқмоқда.

    «Президентимиз ўтказган йиғилишдан сўнг сектор раҳбарлари бундай ҳолатларга жиддий муносабат билдирмоқда. Биз умид қиламизки, улар аниқланган ноқонуний ҳаракатларнинг охирига етади. Ўз навбатида бизлар ҳам ўз таклифларимизни киритдик, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ғайрат Абдиев. — Аниқланган камчиликлардан сўнг рўйхат қайта шакллантирилиб, бўшаб қолган жойларга ҳақиқий муҳтож оилалар киритилмоқда».

    Ғайрат Абдиев.

    Ғайрат Абдиев.
    Фото: «Дарё»

    Қўшимча қилинишича, айрим жойлардаги маҳалла раисларининг фермер хўжалиги ҳам бор бўлиб, улар ишчиларига ойлик сўрамаслик шарти билан эҳтиёжманд аҳолига берилиши лозим бўлган ёрдам пулларини уларга бериб юборган.

    «Ургут туманининг Катта Санчиқул қишлоғида кам таъминланган оилаларга берилган бир миллион сўм пулнинг юз минг сўмини маҳалла раиси ушлаб қолган. Бизнинг боришимизни эшитган раис одамларга яна юз минг сўмдан тарқатиб, шикоят қилмаслигини айтган», — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўз Ризаев.

    Олий Мажлис депутати Ғайрат Абдиев виждонсизликка йўл қўйган маҳалла раисларига қаттиқ чора кўрилиши ҳақидаги таклиф сессия қарорига ҳам киритилиши тарафдори эканлигини қўшимча қилди.

    Фото: «Дарё»

    «Албатта, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишлаяпти. Аммо кенгаш қарорларига киритилса, назорат яна кучайтирилади. Бу орқали биз қарорнинг мана шу қисми нимага бажарилмади, деган саволни ўртага қўя оламиз. Мен маҳаллий кенгаш депутатларининг ҳаммасини фаолликка ва ҳамкорликка чақираман. Чунки бундай ҳолатга кўз юмиб бўлмайди. Сессияларда депутатларнинг фаоллиги ошган. Аммо барибир ҳали таҳлилга киришилган эмас. Биз буни тўхтатмаймиз. Бу масала мунтазам равишда муҳокама қилинади ва мувофиқлаштирилади. Сабаби аввал қилинган хатони қайтармаслик керак. Ахир халқни алдаб бўлмайди», — деди Ғайрат Абдиев.

    Мавзуга доир: 

    • Бухорода моддий ёрдам пули можароси: Эътиборсизлик туфайли бошқа фуқарога бериб юборилган пул қайтарилиб, эҳтиёжмандга берилди
    • Бекободда маҳалла раиси нафақага муҳтож бўлмаган фуқароларга 100 млн сўмдан ортиқ пул тайинлагани аниқланди

    30.08.2020, 16:52   Изоҳ (0)   32508
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент давлат иқтисодиёт университетига 1300 доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган сиртқи бўлим ходими ушланди

    30.08.2020, 15:44

    Тошкент вилоятида фуқароларни 2,2 млрд сўмга чув туширган жиноий гуруҳ қўлга олинди

    30.08.2020, 15:12

    Хоразмда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматчилар учун янги ётоқхона ва санитар тизим фойдаланишга топширилди

    30.08.2020, 13:47

    Навоийда 5 та объект ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий мероси ёдгорликлари рўйхатига киритилади

    30.08.2020, 12:10

    Бухорода тадбиркорга интенсив боғ яратиш учун салкам 12 гектар ер берилди. Бироқ пахтани суғориш лозимлиги айтилиб, сув берилмаяпти

    30.08.2020, 11:56

    Наманганда танишини 200 минг долларга чув туширган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    30.08.2020, 11:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56

    Жағдаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? 9 та оддий қоида 

    Гўзаллик | 15 август, 19:35

    “Махсустранс 2022−2023 йилларда 45 млрд сўм зарар кўрган” — Шавкат Умурзоқов

    Ўзбекистон | 15 август, 19:21

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    Ўзбекистонлик талабалар бир вақтда 2 мингта робот ясаб Гиннес рекордини янгиламоқчи

    Ўзбекистон | 15 август, 19:05

    Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 18:51

    Трамп ва Путин Аляскадаги саммит якунида ҳеч қандай ҳужжат имзоламайди

    Дунё | 15 август, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.