• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода тадбиркорга интенсив боғ яратиш учун салкам 12 гектар ер берилди. Бироқ пахтани суғориш лозимлиги айтилиб, сув берилмаяпти

    Бухоро вилоятида тадбиркорга интенсив боғ яратиш учун салкам 12 гектар ер берилди. Бироқ асосий масала пахтани суғориш эканлиги айтилиб, боғ учун мўлжалланган ерни суғоришга сув берилмаяпти. Бу ҳақда «Дарё»га шикоят қилган тадбиркор Афзал Холиқовнинг айтишича, боғ учун ер берилганига олти ойдан ўтган бўлишига қарамай 11,62 гектар майдонини бир марта бўлса-да, суғоришга йўл қўйилмаган. Сувсиз ва бегона ўт-хашаклар қоплаган ер майдонида эса қўй-қўзилар ўтлаб юрибди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бухоро вилоятининг Пешку тумани «Ўзбек» маҳалласида яшовчи фуқаролар 2019 йилнинг ноябрь ойида «Дарё»га мурожаат қилиб, маҳалладаги боғ бузилиб, мевали дарахтлар қўпориб ташланаётганини маълум қилганди. Ҳолатни изоҳлаган Пешку тумани ҳокими Амрилла Назаров эса мазкур боғдаги мевали дарахтлар касалланганини айтиб, ҳосилдорлигини йўқотган дарахтлар ўрнида ёш тадбиркор томонидан интенсив боғ яратилаётганини билдирганди. Айнан ўша тадбиркор бугун муаммолар гирдобида.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, 2020 йил 2 март куни туман ҳокими «Алоқа сифат савдо» МЧЖ раҳбари Афзал Холиқовга туман ҳокимлиги захира фондидан интенсив боғ барпо этиш учун 11,62 гектар ер майдони ажратиб берган.

    «Бу ер майдонини суғоришга эришиб, шудгор қилиб, текислашга улгурсамгина, одамларга бу ерда меҳнат қилдим, қўй боқма, дея оламан. Ҳозир уларнинг йўлини тўсишга ҳаққим йўқ. Ерни суғориш учун эса олти ойдан буён кирмаган идорам, бормаган эшигим қолмади», — дейди Афзал Холиқов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тадбиркорга 11,62 гектар майдонининг 4,37 гектари экин майдони, 6,33 гектари мевазор, 0,92 гектари қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган мевазор ташкил қилиш мақсадида ажратиб берилган. Туман ҳокими тавсияси билан 200 дона шахмат усулида экилган ва яроқсиз деб топилган дарахтларнинг донасига 35 минг сўмдан пул тўланиб, дарахтлар қўпориб ташланган. Май ойида икки метр баландликда тўпланиб қолган қумли ер майдони лазер усулда текисланиб, суғоришга шайланган.

    «Афсуски, боғ яратишим лозим бўлган ер майдони ёнида ариқ бўла туриб, ҳалигача ерни суғориш масаласида тўсиққа учраб келяпман», — дейди тадбиркор.

    Афзал Холиқовга кўра, унга тегишли ер майдонини суғоришга мўлжалланган сув йўли «Акрамбобо-2018» фермер хўжалиги раҳбари Асрор Муяссаров томонидан «Чаён» техника воситаси орқали кўмиб ташланган. Туман ҳокимлиги эса мазкур ҳолатга ечим топиш ўрнига «Фермер билан келиш ва ўз ишингни уддала!» деган жавобни беради.

    «Менга берилган ер майдонини суғоришим масаласи аввал юзлаб пахта майдонларини сувга тўйинтиргандан сўнг берилади, деган важ билан четга суриб келинмоқда. Туман ҳокими айтганидан сўнг ‘Акрамбобо-2018’ фермер хўжалиги раҳбари билан келишиб ишлаш учун унинг ёнига бордим. Аммо у тушунишни истамади», — дейди Афзал Холиқов.

    Замонавий интенсив боғ яратишни мақсад қилган тадбиркор қишлоқдошлари кўмагида сувсизликдан қақраб ётган ерини суғориш учун йиллар давомида лой ва қумга тўлган 18 метрли ерости сув қувурини тозалаган. Фермер эса ҳар сафар ариқни ёпиб ташлаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Негалигини сўрасам, бу сув пахтага дейди. Сен пахта сиёсатига қаршимисан, дея пўписага ўтади. Қачон биз сув оламиз, ер майдони сувсизликдан қақраб кетган. Бизнинг сувдан фойдаланишга ҳаққимиз борми, йўқми?» — дейди тадбиркор.

    Тадбиркор ва фермер ўртасида сув масаласидаги келишмовчилик кучайган. Тадбиркор фермерга телефон орқали ҳолатни тушунтиришга уринганда фермер уни ножўя сўзлар билан ҳақоратлаб, шаъни ва қадр-қимматини камситган. Шу боисдан ҳам фермер Асрор Муяссаров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддаси (енгилроқ маъмурий жазо чораси) билан жаримага ҳам тортилган.

    «Тўғри, жаҳл устида ҳақоратлаганимни тан оламан. Аммо сабабсиз ҳақорат қилмаганман-да. 2020 йилнинг 10 июль куни фермер хўжалигимга қарашли ер майдонларини кўздан кечириб юрганимда айнан Афзал Холиқовнинг ер майдонини суғоришга олиб борадиган ариқдан пахтамга сув тошганини кўрдим. Ҳосилга кирган пахтанинг тизза бўйи сувда қолиб кетишини тасаввур қиляпсизми? Меҳнатимга ачинаман», — дейди фермер Асрор Муяссаров.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фермернинг қўшимча қилишича, у ҳудудга сув олиб келувчи 500 метр узунликдаги ариқни ўзи қайта тиклаган.

    «Дарё» суриштируви жараёнида фермер Асрор Муяссаровнинг ўзбошимчалиги билан Афзал Холиқовга тегишли ер майдонларига сув олиб борадиган ариқ йўлининг кўмиб ташланган 45-50 метри Пешку туман сув истеъмолчилари уюшмаси томонидан қайта очилди. Бироқ чала-ярим, наридан-бери, хўжакўрсинга очилган ариқнинг шу қисмидан сув оқиб ўтиши амримаҳол.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Мана, кўриб турганингиздек менга тегишли 11,62 гектар ер майдонининг шундоқ йўли бўйида ариқ бор. Сув доим бор. Ер майдонларимни шу ариқ сувидан ҳам суғоришга ҳаққим бор. Лекин бундан ‘Ўзбек’ маҳалласининг Нурафшон қишлоғи аҳолиси томорқасини суғоришдан ташқари ичимлик суви сифатида ҳам фойдаланади. Мен ҳам сув олсам, ариқда сув қолмайди. Ҳолатни туман масъуллари ҳам жуда яхши билишади», — дейди Афзал Холиқов.

    Пешку туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Рустам Эргашевнинг билдиришича, икки ойдан буён давом этаётган муаммо «Дарё» суриштируви сабаб Нурафшон бетон ариғи қурилиши бошланиши билан ечим топмоқда.

    «Мазкур бетон ариқ 1,1 километр узунликка эга. 50 дан ортиқ аҳоли хонадонлари ҳамда Мустақиллик ҳудудидаги 15 нафар фермер хўжалиги далаларини сув билан таъминлашга қаратилган. Бу суғориш тармоғи ‘Шофиркон махсус пудрат’ масъулияти чекланган жамияти томонидан бунёд этилаётган бўлиб, 850 миллион сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган», — дейди ҳокимлик вакили.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Афзал Холиқовнинг айтишича, у интенсив боғ яратишгача бўлган вақтда ер майдонига такрорий экин экиб, фойдаланиб туришни сўраб туман мутасаддиларига оғзаки ҳамда ёзма мурожаат қилган. Ҳокимга учрашган, сув идоралари эшигига жуда кўп борган. Аммо унинг мурожаатига ҳеч ким эътибор бермаган.

    «Менинг мажбуриятим дарахт ўтказиш, боғ яратиш. Тўғри, Нурафшон бетон ариғи қурилиши бошланди. Аммо ундан насос орқали шўр сув юборилади. Шўр сув билан ҳосил етиштириш мумкинми?, — дейди тадбиркор. — Сувдан фойдаланиш бўйича шартнома нусхасини қўлимга олмай туриб пулини тўладим. Бир неча кун ўтар-ўтмас, масъуллар эса шартнома нотўғрилигини айтди. Бироқ ҳалигача тўғриланган шартнома нусхасини беришмаган».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тадбиркор интенсив боғ яратиш учун ҳаракат қилаётганини, бироқ муаммолар сабаб вақтдан ютқазаётганини айтмоқда.

    «Замонавий интенсив боғ барпо этиш орқали хориж билан шартномалар тузиш каби режаларимдан умид узяпман. Боиси икки йиллик шартнома билан олинган ер майдонида сув муаммоси сабаб бирор иш бажарилмади. Мутасаддилар эса ердан фойдаланмаяпти, деб ерга эгалик ҳуқуқимни бекор қилишади. Ҳаммаси уюштириляпти. Кўзига ёмон кўринган тадбиркорни ғажиш бу. Буни бошқача баҳолай олмайман», — дейди тадбиркор.

    Пешку туман сув истеъмолчилари уюшмаси ходими Икром Бобоқуловнинг «Дарё» мухбирига билдиришича, тадбиркор Афзал Холиқов ҳақиқатан ҳам сувдан фойдаланмай туриб пул тўлаган. Фермер Асрор Муяссаров эса тадбиркорнинг ер майдонларини суғоришга олиб борадиган ариқ йўлини ноўрин кўмган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Лекин пахта — биринчи масала. Тадбиркор Афзал Холиқовга бугун пахта иши куйиб турган пайт сенга сув бера олмаймиз, деб бир неча марта тушунтирдик. Аммо тушунишни истамаяпти. 12 гектарга яқин ер майдонини бирваракайига суғоришни кўзлаяпти. Бу эса жуда катта куб сув талаб қилади. Тадбиркорга тегишли ер майдонини кўллатиб суғориш керак. Пахта майдонлари суғорилиши тўхтатилгандагина унинг ерларини суғоришига рухсат берилади. Шунга мажбурмиз», — дейди Икром Бобоқулов.

    Пешку туман ҳокимлиги масъулига кўра, тадбиркор Афзал Холиқов қайта қуриб, фойдаланишга топширилаётган Нурафшон ариғи сувидан фойдаланиш имконига эга. Ундан фақатгина шўр сувмас, балки кейинчалик дала ва томорқа ер майдонларини суғоришга мўлжалланган лойқа сув ҳам оқади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бу муаммолар икки фуқаро ўртасидаги шахсий келишмовчилик ва бир-биридан кимўзарга устунлик қилишнинг оқибати холос», — дея вазиятни изоҳлайди ҳокимлик вакили.

    «Дарё» тадбиркор муаммоси қандай ечим топишини кузатади ва ўқувчиларни воқеалар ривожидан хабардор этади.

    30.08.2020, 11:56   Изоҳ (0)   35442
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда танишини 200 минг долларга чув туширган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    30.08.2020, 11:11

    Ўзбекистон прокуратура органларидан 1 йилда коррупцияга мойил 50 дан ортиқ раҳбар бўшатилди

    30.08.2020, 10:12

    Алишер Шодмонов: Мактабларни эпидемик ўчоққа айлантириб қўйишга ҳаққимиз йўқ

    30.08.2020, 08:10

    Андижонда 28 ёшли аёлнинг уйига бостириб кириб, қўли ва оғзини скотчлаб пул талаб қилган икки йигит қамоққа олинди

    30.08.2020, 07:00

    Андижонда ЙПХ инспектори тўхтатган Nexia’даги йўловчи ўзининг 10 та 100 долларлик купюрасини йиртиб, сочиб юборди. Пуллар қалбаки бўлган

    30.08.2020, 04:34

    Тазйиқ ўтказилгани ҳақида Президентга мурожаат йўллаган ургутлик ака-ука видеоси юзасидан маълумот берилди

    30.08.2020, 02:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жонни Деппнинг собиқ рафиқаси Эмбер Ҳёрд эгизак фарзандларни дунёга келтирди

    Кино | 13 май, 11:03

    U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими санаси эълон қилинди

    Спорт | 13 май, 10:53

    Ливияда қуролли гуруҳ раҳбари ўлдирилиши ортидан тўқнашувлар бошланди (видео) 

    Дунё | 13 май, 10:39

    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

    Реклама | 13 май, 10:30

    Ўзбекистонда банк сектори ислоҳотлари самара берган, бироқ хавфлар сақланиб қолмоқда — Fitch Ratings

    Ўзбекистон | 13 май, 10:28

    Ўзбекистонлик ҳаж зиёратчилари дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди (фото)

    Ўзбекистон | 13 май, 10:03

    “Ҳаёт сенга мандарин берса” фильмидаги кўпчилик пайқамаган 7 та ноодатий детал

    Лайфстайл | 13 май, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.