• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 28 август куни 376 кишида коронавирус аниқланди. Соғайиш кўрсаткичи бўйича рекорд яна янгиланди

    Ўзбекистонда 27 август соат 23:30 дан 28 август соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 376 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет тўртинчи кун касалланганлар сони 400 нафарга етмаяпти. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 40823 нафарга етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 303, «Дарё» ҳисоби бўйича 312 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 303, «Дарё» ҳисоби бўйича 312 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 376 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 256 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 92 нафар;
    • Наманган вилоятида — 11 нафар;
    • Самарқанд вилоятида — 8 нафар;
    • Сурхондарё вилоятида — 5 нафар;
    • Қорақалпоғистон Республикасида — 4 нафар.
    Кун давомида 6 та ҳудудда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. 28 август куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада кунига ўртача 370 нафар янги бемор аниқлангани, карантин талаблари юмшатилган ҳозирги шароитда ушбу рақам назорат кўрсаткичи бўлишини қайд этди. Президент ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланди.

    Тошкент шаҳрида 256 кишида коронавирус аниқланди. Август ойида Тошкентда энг кам касаллик аниқланган кунда (25 август) 61 кишида, энг кўп касаллик аниқланган кунда (9 август) 509 кишида COVID-19 қайд этилди. Август ойида пойтахтда (карантин зонасида аниқланган ҳолатлар билан бирга) 10 506 та янги ҳолат аниқланди. Касалликка чалинганларнинг умумий сони 24 921 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 61 фоизи Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда.

    Тошкент вилоятида 92 кишида COVID-19 аниқланди. Вилоятда 26 июлдан буён тўртинчи марта касалланиш ҳолатлари 100 тага етмади, улардан учтаси охирги 3 кунга тўғри келди. Август ойининг 28 куни ичида Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 4198 кишига кўпайди, бу вилоятдаги умумий касалланиш ҳолатларининг 60,6 фоизига тенгдир.

    Наманган вилоятида 11 кишида коронавирус қайд этилди. Август ойининг 16 кунида Наманганда янги касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган. Бу кунларда жами 158 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятдаги жами касалланганлар сони 903 нафарга етди. Наманган вилояти коронавирусга чалинганлар сони 900 нафардан ошган Ўзбекистондаги 7-ҳудуд бўлди.

    Самарқанд вилоятида 8 кишида коронавирус аниқланди. Август ойининг ортда қолган 28 кунидан 22 тасида Самарқандда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди. Бу кунларда 742 кишида COVID-19 қайд этилди. Вилоятда жами касалланиш ҳолатларининг (1680 та) 44 фоизи айнан август ойига тўғри келди.

    Сурхондарё вилоятида 5 кишида COVID-19 қайд этилди. Август ойида вилоятда 92 кишида касаллик қайд этилди. Бу Сурхондарёдаги жами касалланиш ҳолатларининг 14,6 фоизига тенгдир.

    Қорақалпоғистон Республикасида 4 кишида коронавирус аниқланди. Ушбу ҳудудда 24 августдан бери энди янги ҳолатлар рўйхатга олинди. Республикада август ойида 92 кишида COVID-19 қайд этилди, бу Қорақалпоғистондаги жами касалланиш ҳолатларининг 20 фоизига тенгдир.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Яшнобод туманида яшаган 63 ёшли М.К. исмли эркак вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Яшнобод туманида яшаган 59 ёшли М.У. исмли аёл вафот этган.

    Учинчи ўлим. Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшаган 74 ёшли Р.У. исмли аёл вафот этган.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 56 ёшли С.У. исмли аёл вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 70 ёшли Ш.У. исмли аёл вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 303 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 312 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 19 июль куни Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова, 22 июлда бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. 31 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси, 53 ёшли Хайриддин Шермуҳамедов, 1 август куни Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов 58 ёшида вафот этгани хабар берилди. Бироқ ушбу тўққиз ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2573 нафар бемордан 301 нафари оғир, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда. Бир кун аввал аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 433 нафардан 412 нафарга тушганди, энди эса 432 нафарга етди. Ҳозирда даволанишни давом эттираётганларнинг 16,8 фоизининг аҳволи оғир бўлиб турибди. Бу охирги 11 кун ичидаги энг юқори кўрсаткичдир.

    Касалликдан даволаниш

    28 август куни Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида 747 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Август ойида 25 марта соғайганлар сони кунлик касалланиш кўрсаткичидан юқори бўлмоқда.

    Янги тузалганларнинг

    • 536 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 156 нафари Тошкент вилоятида 156 нафар;
    • 21 нафари Самарқанд вилоятида;
    • 16 нафари Наманган вилоятида;
    • 10 нафари Хоразм вилоятида;
    • 6 нафари Сурхондарё вилоятида;
    • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига ССВ аниқлик киритмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40823 нафар бемордан 37947 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи пандемия даврида биринчи марта 93 фоизгача кўтарилди. Бу янги рекорд ҳисобланади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 2573 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. 29 июль куни беморлар сони 9500 дан ортиқ эди. 30 июлдан бошлаб даволанаётган беморлар сони камая бошлади. Айни пайтда даволанаётган беморлар сони икки ой ичидаги минимумга тушди — 28 июнь куни 2597 нафар бемор коронавирусдан даволанаётганди.

    Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 1914 нафар. Фарғонада 2, Жиззахда 7, Хоразмда 9, Қорақалпоғистонда 12, Навоийда 12, Андижонда 22, Сурхондарёда 22, Сирдарёда 26, Қашқадарёда 35, Бухорода 39, Наманганда 42, Самарқандда 103 ва Тошкент вилоятида 328 нафар бемор қолди.

    Тошкент шаҳрида коронавирусдан даволанаётганлар сони 27 июндан буён биринчи марта 2000 нафардан камайди. Тошкент шаҳрида даволаниш кўрсаткичи 91 фоизни ташкил этмоқда, қолган ҳудудларда бу натижа 92 дан 99 фоизгача етган.

    28.08.2020, 23:59   Изоҳ (0)   134981
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулазиз Комилов Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан учрашди

    28.08.2020, 23:48

    Ўзбекистонда мобил алоқа операторларининг абонентлари SIM-карта рақамини бошқа компанияга ўтказганда ҳам сақлаб қолиши мумкин

    28.08.2020, 23:37

    Россиядаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун Екатеринбург, Ростов-Дон, Новосибирск ва Самарага ҳар ҳафта поезд жўнатилади

    28.08.2020, 23:20

    Мустақилликнинг 29 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёев чет эл фуқаролари ва хорижда яшаётган ўзбекистонликларни мукофотлади

    28.08.2020, 23:04

    Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан бир қатор давлат хизматчилари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимлари мукофотланди

    28.08.2020, 22:58

    Жаҳон банки Doing Business рейтингини эълон қилишни вақтинча тўхтатди. Бунга аввалги рейтинглардаги хатоликлар сабаб бўлган

    28.08.2020, 22:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ БМТ вакилига Ғазога ҳужумни қоралагани ва ХЖСни қўллагани учун санкция киритди

    Дунё | 10 июл, 11:10

    Иссиқ кунларда нима ичиш ва ичмаслик керак?

    Маслаҳатлар | 10 июл, 10:55

    Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандарти тасдиқланди

    Ўзбекистон | 10 июл, 10:45

    Инсоннинг ўзига ёқмайдиган ишда ишлаши руҳий муаммоларни келтириб чиқаради

    Лайфстайл | 10 июл, 10:35

    “Реал” Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча даромад қилгани маълум бўлди

    Спорт | 10 июл, 10:30

    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

    Реклама | 10 июл, 10:30

    Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл яна ҳибсга олинди

    Дунё | 10 июл, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.