Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси Soapbox ёки «Совундон» номли автомобили тизерини намойиш этди. Марка учун ноодатий транспорт воситаси двигателсиз бурчакли миникар ҳисобланади, деб хабар беради Motor.
Hyundai’нинг Европа дизайн марказида яратилган Soapbox четлари ўткир қора-сариқ кузов, кенгайтирилган ғилдирак базалари ва кичик бўйли бўлади. Ноодатий янгиликда Hyundai’ни ён тарафидаги логотипдан ажратиб олиш мумкин.
Бурчакли штамповка марканинг бир йил олдин тақдим этилган 45 EV ретро-услубидаги электрокар концептидан олинган. Ўз навбатида унинг ташқи кўриниши ўтган асрнинг 70 йилларида ишлаб чиқарилган илк Hyundai моделларидан илҳомланилган.
Hyundai Soapbox’га двигатель ўрнатилмаган — бошқа моторсиз миникарлар каби у ҳам баландликдан пастга тушишдаги гравитация ҳисобига ҳаракатланади. Ғарбда бу каби машиналарни «совундон» деб аташади, чунки уларни яратишда кўпинча совун ёки олмаларнинг ёғоч қутиларидан фойдаланилган бўлиб, уларга роликли конкиларнинг ғилдираклари ўрнатилган.
Аввалроқ Hyundai Palisade эгалари оммавий равишда салондаги эски пайпоқ ҳидидан шикоят қилаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)