Япониянинг Toyota компанияси АҚШда том қисми худди самолёт фонари — учувчининг шаффоф кабина қисми каби очиладиган сирли автомобилни патентлади. Дизайнга кўра, патент суратида GR Super Sport гиперкарининг концептуал версияси тасвирланган, деб хабар беради Motor.
Патент 20 август куни АҚШ патентлар ва товар белгилари (USPТО) базасида эълон қилинган. Патент икки қисмга бўлинган. Биринчи қисмида томнинг юқорига кўтарилишини таъминлашда автомобилнинг ўнг ва чап томонларидаги қулфларнинг ишлаши изоҳланган. Иккинчисида эса GR Super Sport дея тахмин қилинаётган моделнинг ён томонлари, автомобилга ўтириш ва тушишга оид тасвирлар.
Toyota компанияси серияли GR Super Sport устида иш олиб бораётгани тўғрисида 2018 йилда маълум бўлганди. Ўша йили Токиодаги автосалонда Toyota’нинг спорт бўлинмаси — Gazoo Racing томонидан яратилган концепт тақдим этилган эди. Моделга 1000 от кучига эга 2,4 литрли гибрид «турбоолтилик» ўрнатилган.
Изоҳ (0)