CARakoom нашри ҳатто Google қидирув тизими ҳам ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган Volkswagen Zafra йўлтанламасига оид айрим маълумотлар билан бўлишди.
Нашрнинг маълум қилишича, ушбу ноёб йўлтанламас партияси 1987 йили Эквадор пойтахти Китода ишлаб чиқарилган. Модель айнан неча нусхада ишлаб чиқарилгани тўғрисида маълумотлар йўқ. Интернетда йўлтанламаснинг ҳатто суратлари ҳам деярли мавжуд эмас. Қуйидаги кумуш рангли нусха 2017 йили Сан-Антонио-де-Пичинчдаги автошоу учун қайта тикланган.
Тўқ сариқ рангли мазкур нусха эса автомобиллар савдоси билан шуғулланувчи маҳаллий сайтларнинг биридан топилган. Тушунарсиз қолдирилган изоҳдан англаш мумкинки, моделга 1,6 литрли мотор ўрнатилган.
Йўлтанламаснинг орқа қисмига яхшилаб эътибор берилса, унга худди «Запорожец»даги каби кичик «қулоқлар» ўрнатилганини кўриш мумкин. Бу бекорга эмас. Гап шундаки Volkswagen Zafra орқа моторли Volkswagen Beetle базасида яратилган. Табиийки, бундан тўлиқ узатма ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас — фақат орқа.
Изоҳ (0)