Британиянинг Хtera ва Япониянинг KDDI Research компаниялари муҳандислари ўзаро ҳамкорликда интернет тезлиги рекордини янгилади, деб хабар беради New Аtlas.
Янги тезлик 178 Тб/сонияни ташкил этди. Бу тезлик билан Netflix’нинг жами видеотекасини бир сонияда кўчириб олса бўлади.
Бу тезликка сигнални 16,9 ТГц частотада узатувчи, оптик толали кабел ўтказувчанлигини оширувчи янги технология ёрдамида эришилган. Рекорд тезликка эришиш учун ишлатилган кабеллар қўлланилган. Фақат ҳар 100 километрда янгиланган кучайтиргичлар ўрнатилган.
Ҳозирги кунда оддий фойдаланувчи учун энг юқори тезлик 10 Гб/сония атрофида. Бу қулайликдан Япония, АҚШ ва Янги Зеландия аҳолисининг бир қисми фойдаланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Австралиянинг Свинберн технология университети ва Мельбурн қироллик технология университети (RMIT) тадқиқотчилари тармоққа уланиш тезлиги бўйича янги рекордни ўрнатган эди — 44,2 Тб/сония.
Изоҳ (0)