«Калашников» концерни рангли дисплей ва смартфонга уланиш учун Bluetooth’га эга силлиқ стволли янги «МР-155» қуролини тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Компания ҳозирча янги қуроли ҳақида барча маълумотларни ошкор этмаган, чунки унинг тўлақонли тақдимоти 27—29 август кунлари «АрМИ—2020» халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилади.
«МР-155» ташқи кўриниши билан оддий замонавий силлиқ стволли қуролга ўхшайди, фақат унинг корпусидан кичик рангли дисплей ўрин олган. Промо-роликка кўра, экран ёрдамида ўт очиш режимини созлаш ва ҳатто компасни ишга тушириш мумкин.
Шунингдек, «Калашников» вакилларининг ваъда қилишларича, қурол Bluetooth ёрдамида бошқа гаджетлар билан синхронлаша олади, масалан, смартфон билан. Афтидан қурол отилган ўқлар сони ёки бошқа параметрлар бўйича маълумотларни узатишга қодир бўлади.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда янги қуролдан ўт очилгани тасвирланган видео пайдо бўлган, фақат унда «ақлли» функция намойиш этилмаган.
https://www.instagram.com/p/CECC57yqEee/?utm_source=ig_embed
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда «Калашников» концерни АК-12 автоматининг аҳолига мўлжалланган вариантини яратган эди.
Изоҳ (0)