Бортида Алексей Навальний ва германиялик шифокорлар бўлган самолёт Омскдан Берлинга учиб кетди. Бу ҳақда сиёсатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Бортида Алексей бўлган самолёт Берлинга учиб кетди. Қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат. Алексейнинг соғлиғи ва ҳаёти учун кураш энди бошланяпти, ҳали олдинда кўп нарсалардан ўтиш керак, бироқ биринчи қадам амалга оширилди», — деб ёзади Ярмиш.
Эвакуация учун мўлжалланган тиббиёт самолёти Омскдаги аэропортдан маҳаллий вақт билан соат 08:00 да ҳавога кўтарилган.
Эслатиб ўтамиз, Навалнийнинг аҳволи 20 август куни Томск—Москва рейсида парвоз вақтида ёмонлашган. Самолёт Омскка фавқулодда қўнган ва сиёсатчи тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилган. У комага тушган.
Омсклик шифокорлар 21 август куни эрталаб Навальнийнинг ҳолати барқарор бўлмагани учун Германияга жўнатишга розилик бермаган. Германияда Берлиндаги Charite клиникаси Навальнийни қабул қилишга тайёрлигини билдирган. Бироқ кейинроқ шифокорлар беморни немис клиникасига юборишга розилик берган эди.
Изоҳ (0)