Коронавирус пандемияси даврида барча ўзини турли хил усуллар билан изоляциялашга ўрганди. Кимдир онлайн курсга ёзилди, кимдир уйда машғулотлар орқали қомати устида ишлади, яна кимдир таом пишириш билан шуғулланди.
Рассом Виктория ўзини ушбу қайғули вазиятдан бошқача тарзда чалғитишга қарор қилди. ArtistVik тахаллуси остида ижод қилувчи рассом ўзини яккалаш жараёнида уй деворининг бирига расм чиза бошлади, натижада 113 кунлик изолацияда тайёр бўлган суратлар уй қамоғининг ҳақиқий хроникасига айланди.
Акс этган расмлар кичик тасвирлар бўлиб, уларнинг ҳар бири маълум бир кунни англатади. Шундан сўнг бу севимли машғулот ажойиб бадиий лойиҳага айланди.
Рассомнинг сўзларига кўра, девор ўзига хос ижодий кундаликка айланган. У деворга изоляция пайтида уни ўраб турган кундалик нарсалар, фикрлар, дунёнинг муҳим янгиликлари ва уй ҳайвонларининг суратини туширган.
Изоҳ (0)