Американинг Техас штатида яшовчи Гас Уэст ҳожатхона унитазидан илон ўрмалаб чиқаётганини кўрган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Таъкидланишича, эркак судралувчини кўрган заҳоти видеога олган ва дўсти Пайтон Мелоунга юборган. Видеони кўрган Мелоун, уни Twitter’даги саҳифасига жойлаган.
I always thought this was an irrational fear of mine...apparently not. Friend out in west Texas found this. 😳😳😳 pic.twitter.com/jd23gbLkGF
— Payton Malone WWL-TV (@paytonmalonewx) August 16, 2020
Жойланган видео икки миллиондан кўп томоша қилинган, ўн минглаб изоҳ қолдирилган ва репост қилинган. Фойдаланувчилардан бири, шундан кейин унитаз қопқоғини ёпиб юришини, судралиб юрувчи канализацион тизим орқали уйга кириши мумкин эканлигини таъкидлаган, бошқа фойдаланувчи эса ҳазиломуз тарзда бошқа ҳожатхонага кирмаслик ва уйни сотишни таклиф қилган.
Видео муаллифининг ёзишига қараганда, илон заҳарсиз бўлган ва тутиб олинганидан кейин орқа ҳовлига қўйиб юборилган, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)