Польшанинг Люблин шаҳри аҳолиси кўп қаватли уйлар орасида комбайннинг ҳосил йиғишига ўрганиб қолган, деб ёзмоқда Meduza.
Хабар берилишича, маҳаллий фермерларнинг бир қисми ўз вақтида ерларини янги уйлар қурилиши учун сотишдан бош тортган. Бир қисми эса ерларини сотишга рози бўлган. Уйлар қурилган, экин майдонлари ва у ерда ишлайдиган фермерлар Люблин шаҳрининг ўзига хос ёдгорлигига айланган.
Люблиндаги Янтаров кўчасида жойлашган майдондаги ҳосилни 2020 йил август ойида ўраётган комбайн акс этган видео Reddit тармоғига жойлаштирилди. Ролик кўплаб фойдаланувчиларни ҳайратга солган, бироқ Польшанинг AntyRadio нашри маълум қилишича, фермерлар бир неча йилдан бери шу тарзда ишлайди.
Янтаров кўчасидаги майдон билан бирга шаҳарнинг бошқа туманларида ҳам бу каби майдонлар мавжуд. Шаҳар аҳолиси эса уларнинг деразасидан қурилиш ва чанг эмас, балки чиройли манзара кўрингани учун фермерлар билан қўшни эканлигидан мамнун.
Изоҳ (0)