Ҳиндистонлик тадбиркор Шринивас Гуптанинг аёли Мадҳави автоҳалокатда вафот этди. Тасалли тополмаган бева севимли хотинисиз ҳаётга кўниколмаган ва унинг мумдан ясалган ҳайкалини ясаттирган.
Уста мижоз айтганидек, аёлни ўтирган ҳолатда тасвирлаган. Кейин тадбиркор марҳума хотинининг мум ҳайкали учун алоҳида уй қурди. У ерга оппоқ диван жойлади ва аёлининг ҳайкалини ўтқизди.
Ҳашаматли сарой лойиҳаси ва қурилиши билан Шринивас энг яхши 25 талабгор ичидан танлаб олинган меъмор шуғулланган.
Тадбиркор янги уйга барча яқинлари ва дўстларини таклиф этиб, уларга қиммат сари кийдирилган марҳум рафиқасининг мумдан ишланган ҳайкалини кўрсатган.
Мадҳави Гупта қизлари билан йўлда кетаётган пайтида машина қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган катта юк машинасига бориб урилган. Қизлари енгил жароҳат олган, аммо аёл ҳодиса жойида вафот этган.
Изоҳ (0)