• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    21 август – Америкадаги энг машҳур қуллар исёни бошланган кун. Нат Тёрнер қўзғолони ҳақида

    1831 йилнинг 21 август куни Натаниэл Тёрнер исмли қора танли қул бошчилигида, Американинг Виржиния штатида мисли кўрилмаган қуллар қўзғолони бошланди. Қўзғолончиларнинг шафқатсиз ҳаракатлари барчани қўрқув ва даҳшатга солиб қўйган эди. Қуллар на аёлларга ва на болаларга шафқат қилишарди. Улар оқ танлиларда қўрқув уйғотишни истарди... «Дарё» Америкада қулларни озод қилиш ҳаракатининг бурилиш нуқталаридан бири бўлган қўзғолон тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Америкага қулликнинг кириб келиши

    XVII асрнинг бошларида европалик кўчманчилар тез ўсиб бораётган Шимолий Америка колонияларининг ишчи кучига бўлган эҳтиёжини қондириш йўлида Африкадан қуллар олиб кела бошлади. Улар учун африкалик қора қулларни ишлатиш шу пайтгача минтақада мавжуд бўлган ёлланма ишчилардан кўра фойдалироқ эди. Чунки ишчиларга ойлик тўлаш керак, қуллар эса бир марта сотиб олиниб, умрбод текин ишлайди. 1619 йилда илк бора голланд кемаси 20 нафар африкаликни Виржиния штатининг Жеймстаун колонияси қирғоғига олиб чиққанидан бошлаб, қулдорлик Америка колониялари бўйлаб кенг тарқалди. Аниқ рақамларни беришнинг иложи бўлмаса-да, баъзи тарихчилар XVIII асрнинг ўзида «янги дунё»га олти-етти миллион нафар қуллар келтирилган деб таъкидлайди.

    Натнинг болалиги

    Нат қулларнинг оиласида, Самюэль Тёрнер исмли қулдорнинг хўжалигида дунёга келди. Унинг фақатгина Натаниэл деган исми бор эди холос, унга Тёрнер фамилиясини эса хўжайини Самюэль Тёрнер берган. Балки унинг ўз фамилияси ҳам бўлгандир, аммо ўша вақтларда қулларга эгасининг фамилияси билан мурожаат қилиш урф эди. Нат ўзининг келиб чиқиши ҳақида жуда кам маълумотга эга бўлган. Болалигида қул отаси қочиб кетган ва у қари бувиси Бриджит билан қолганди. Бриджит ҳам Самюэль Тёрнернинг қули эди. Балки отасининг қулликдан қочиб қутулгани унга тинчлик бермагандир ва у ҳам шу йўлни танлашига асосий сабаблардан бири шу бўлгандир. Аммо Нат Тёрнер шунчаки қочишни истамасди, унинг қалби қасос ўтида ёнарди...

    Тёрнер болаликдан бошқа қуллардан ўз зеҳни билан ажралиб турарди. У жуда эрта ёшида ўқиш ва ёзишни ўрганди. Динга чуқур берилган, рўза тутар ва ибодат қиларди. Натнинг сўзларига кўра, унга Худодан ваҳийлар келарди. Бу қарашлар унинг ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмай қолмади. Масалан, Тёрнер 22 ёшида ўз эгасидан қочиб кетди, бироқ бир ойдан сўнг  унга худодан ваҳий келгани учун қайтиб келди. У қора танли қуллар ичида Инжилни кенг тарғиб қилган ва тенгқурлари уни пайғамбар деб аташарди. Натни қўзғолон уюштиришига турли ҳил илоҳий сабаблар бўлган деб ҳисобланади.

    Масалан, 1828 йилнинг 12 май куни унга гўёки қўзғолон тайёрлаш учун Худодан ваҳий келган. 1831 йилнинг 12 февраль куни Виржиния штатида қуёш тутилиши кузатилган. Тёрнер ўшанда қуёшни ёпиб қўйган қора одамни қўлини кўради ва буни аъломат сифатида қабул қилади. Шу йилнинг 7 август кунида яна бир бор қуёш тутилиши кузатилди. Тёрнер эса буни  якуний ишора сифатида қабул қилади ва икки ҳафтадан сўнг исён бошлайди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қўзғолон

    1831 йил 21 август куни Нат Тёрнер бир неча нафар ишончли қулларни озод қилиш билан қўзғолон бошлади. Исёнчилар уйдан уйга кўчиб, бошқа қулларни ҳам озод қилди ва ўз хўжайинларини ўлдирди. Улар 70 дан ортиқ қуллар ва эркин қора танлиларни ўз сафига қўшиб олди. Исёнчилар дастлаб ўз ҳужумларини сездириб қўймаслик учун ўқ-дорилардан эмас, балки пичоқ ва болталардан фойдаланган. Уйма-уй юриб, учраганки бой оқ танлиларни бўғизлаб кетаверган.

    Натнинг шахсан ўзи исёнда фақат бир кишини ўлдирганини тан олган. Оқ танлилар томонидан жавоб зарбаси берилишидан олдин, исёнчилар жами 60 нафар оқ танли эркак, аёл ва болаларни ўлдиришга улгурган эди. Шуни таъкидлаш керакки, Тёрнер ва унинг тарафдорлари камбағалликда яшаган оқ танлиларни омон қолдирган. Қўзғолончилар инқилобий зўравонликни оқ танлиларнинг қора қулларга нисбатан шафқатсизликка йўғрилган муносабатларига тенг жавоб сифатида баҳолаган. Кейинчалик Тёрнер бу шафқатсизликлар орқали оқ танлилар орасида қўрқув ва хавотир тарқалишини хоҳлаганини айтади.

    Исённинг бостирилиши 

    Исён икки кун давом этди, аммо оқ танлилар томонидан тез орада бостирилди. Тёрнернинг ўзи икки ой давомида яшириниб, 30-октябр куни усти тахталар билан ёпилган ертўладан топилди. 1831 йилнинг 5 ноябрь куни Нат Тёрнер устидан суд бўлиб ўтди. Судда у барча айбловлар бўйича айбдор деб топилди ва ўлим жазосига ҳукм қилинди. Қизиғи шундаки, Нат Тёрнер шу йилнинг 11 ноябрида Виржиния штатининг Қуддус (ҳозирги Кортленд) шаҳрида осилган. Тёрнерни қатл қилишдан олдин ундан «хатойингни англаб етдингми» деб сўраганларида, у «Исо Масиҳ ҳам хочга михланмаганмиди?»дея жавоб берган. Унинг терисини шилиб, бошини узиб, танасини эса тўрт қисмга бўлиб ташлаганлар.

    Оқибатлар

    Исёндан сўнг унга алоқадор бўлган 50 нафар қора танлилар ҳам айбланди. Уларнинг ичида қул бўлмаган беш нафар озод қора танлилар ҳам бор эди. Айбланган қуллардан 15 нафари оқланди. Қолган 35 нафар маҳкумлардан 18 таси осиб ўлдирилган, қолгани афв этилган ва давлат томонидан қул сифатида қайта сотиб юборилган. Исёнда иштирок этган беш нафар озод қора танлилардан бири осилган, қолганлари эса оқланган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тёрнер қатл этилганидан сўнг, маҳаллий адвокат Томас Грэй Нат ҳақидаги маълумотларни йиғиб, чоп этди ва бу маълумотлар ҳозиргача Нат Тёрнер ҳақидаги ягона тарихий ҳужжат ҳисобланади.

    Тёрнернинг қўзғолон бошлашига асл сабаб унинг қулликда, қийинчиликда улғайгани эмасди. Нат ўз хўжайининини жуда ҳам ҳурмат қилар ва уни жуда меҳрибон инсон деб ҳисобларди. Нат шунчаки ўзини «Худо ваҳий юборган пайғамбар» деб ҳисобларди. Шу сабабли у ўзини «қора танли ўз қавмини қутқариш» тўғрисида ваҳий олган деб биларди. Айнан шунинг учун Нат Тернер Америка тарихидаги энг катта қуллар қўзғолонини амалга оширди.

    Исён кўтарилганига қарамай, уни бефойда бўлган ва оқибатда ҳеч нарсага олиб келмаган дея олмаймиз. Унинг энг муҳим натижаси жанубдаги оқ танли одамларнинг онгига ақл бовар қилмас даражада кучли психологик таъсир кўрсатганида бўлди. Аммо шундан сўнг ҳақиқий террор бошланди, бу жараён шубҳали қулларни қамоққа олишда, уйларини тинтув қилиш ва ҳатто қатлларни амалга оширишда яққол намоён бўлди. Агар қора танли одам (озод ёки қул, бола ёки қария – муҳим эмас) қўзғолон уюштиришга журъат этгудай бўлса, уни фақатгина ўлим кутиши айтилди. Қулдорлар ультиматум қўйди: бўйсуниш ёки ўлим.

    Бундан ташқари, шундоқ ҳам мавжуд бўлмаган қуллар эркинлигини янада торайтирадиган бир қатор янги қонунлар чиқарилди. Масалан, уларга беш кишидан кўпроқ (ишдан ташқари) гуруҳларга бирлашиш тақиқланди. Энг камситувчи қарорлардан бири, қулларга ўқишни ўрганишни тақиқлаш бўлди. Баъзи штатлар Виржиниядаги қўзғолондан сўнг, қўзғолон руҳини ўз ҳудудларига ўтказмаслик учун у ердан қул сотиб олишдан бош тортди.

    Шундай қилиб, Нат Тёрнер қандай ниятлар билан исён қилганидан қатъий назар, унинг хатти-ҳаракатлари қулдорларни ўз қулларига ҳақиқий хавф сифатида қарашга мажбур қилди. Ушбу қўзғолон Америкада қулларни озод қилиш ҳаракатининг бурилиш нуқталаридан бири эди. Аммо бу энди умуман бошқа ҳикоя...

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    21.08.2020, 10:41   Изоҳ (0)   90883
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Билл Гейтс коронавирус пандемиясидан хавфлироқ фалокат содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

    21.08.2020, 10:11

    2017 йилда Манчестердаги концертда теракт содир этган жиноятчининг укаси унга ушбу ишда шерик бўлгани учун камида 55 йилга қамалиши мумкин

    21.08.2020, 09:42

    Қозоғистонда коронавирусга чалиниб ундан тузалган 14 нафар болада Кавасаки синдроми кузатилди

    21.08.2020, 08:59

    Швецияда 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ўлимлар сони бўйича 1869 йилдан бери ҳали кузатилмаган ҳолат қайд этилди

    21.08.2020, 08:27

    Ўрта Ер денгизида катта қайиқнинг двигатели портлаши оқибатида камида 45 нафар қочоқ чўкиб кетди

    21.08.2020, 07:24

    Мисрда мамлакатга келаётганлар учун коронавирусга ПЗР тест топшириш мажбурий қилиб қўйилмоқда

    21.08.2020, 06:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.