Тошкентда танишига банкдан 3 миллиард сўм кредит олиб беришни ваъда қилиб, уни 21 миллион сўмга чув туширган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар беради ИИВ ахборот хизмати.
Маълумотларга кўра, 20 май куни 34 ёшли О.С. 35 ёшли таниши Т.А.га хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишни таклиф этиб, навбатсиз ва бошқа ташвишларсиз банкдан 3 миллиард сўм кредит олишда ёрдам беришини айтган. Ўзининг «ёрдами» учун О.С. танишидан 21 миллион сўм олиб, ваъдасида турмасдан пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Олмазор тумани ИИО ФМБга келиб тушган шикоят хати асосида ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)