• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда коронавирусга қарши вакцинани оммавий қўллаш октябрь ойидан бошланади

    Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш 2020 йил октябрь ойидан бошланади, бунда Гамалея институти томонидан яратилган вакцинадан фойдаланилади. Бу ҳақда вакцинани яратиш ва тадқиқ қилиш ишларини молиялаштирувчи Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев маълум қилди, деб хабар бермоқда Meduza.

    Фото: Xinhua

    Фото: Xinhua

    Дмитриев халқаро журналистлар иштирок этган онлайн конференцияда чиқиш қилган. Жамғарма раҳбари 2020 йил октябрь ойигача тайёр бўладиган вакциналар сонини маълум қилмаган.

    Эмлаш билан бир вақтда вакцинанинг клиник тадқиқотларининг учинчи фазаси ҳам олиб борилади. Конференцияда синовларда иштирок этадиган кўнгиллиларнинг сони биринчи марта эълон қилинди. Дмитриевнинг сўзларига кўра, кўнгиллиларнинг сони 40 минг кишини ташкил қилади.

    Шунингдек, Дмитриевнинг аниқлик киритишича, учинчи фаза икки каррали рандомизацияланган синовлар стандартлари асосида ўтказилади, яъни кузатувларда иштирок этадиган на кўнгиллилар, на шифокорлар ким ҳақиқий вакцинани, ким плацебони қабул қилаётганини билмайди.

    Россия вакцинасини яратган Денис Логунов аввалроқ Гамалея институти 2020 йил охирига бориб йилига 3-5 миллион доза вакцина ишлаб чиқариш қувватига эга бўлишини маълум қилганди. Дмитриевнинг маълум қилишича, энди ишлаб чиқаришга Россиянинг бошқа биотехнологик компаниялари — «Биннофарм», «Генериум» ва «Р-Фарм» қўшилган. Дмитриевнинг сўзларига кўра, дунёнинг турли мамлакатларидан бир миллиард дозага буюртма олинган. Дмитриев вакцина россиялик истеъмолчилар ва бошқа давлатлардаги истеъмолчилар ўртасида қандай тақсимланишига аниқлик киритмаган.

    Россиянинг Гамалея институти томонидан яратилган коронавирусга қарши икки компонентли вакцинаси 11 август куни вақтинчалик рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини олди. Вакцина тўлиқ самарадорлик тадқиқотини ўтказиш шарти билан рўйхатдан ўтказилган ва гувоҳнома 2021 йил 1 январга қадар амал қилади.

    Вакцинанинг клиник синовлари учинчи фазасининг якунланишидан (ҳатто бошланишидан) олдин рўйхатдан ўтказилиши препаратни энди нафақат синовлардаги иштироки учун компенсация оладиган ва ножўя таъсирга қарши суғурта қилинадиган кўнгиллилар, балки 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган оддий одамлар ҳам қабул қилиши мумкинлигини англатади.

    Ишлаб чиқарувчиларнинг ваъдаларига қарамасдан, ҳалигача мазкур вакцина ҳақида илмий журналларда ҳеч қандай маълумот эълон қилинмаган. Вакцина ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар бериш учун яратилган сайтда шу пайтга қадар ўтказилган қўшма фаза тадқиқотлари ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

    Эслатиб ўтамиз, Россиянинг фармацевтика компаниялари ва илмий-тадқиқот ташкилотларини бирлаштирган Клиник тадқиқотлар ташкилотлари ассоциацияси Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология марказида ишлаб чиқилган вакцина етарлича синовдан ўтказилмагани учун уни рўйхатдан ўтказишни кечиктиришга чақирганди. Бунга жавобан Россиянинг Соғлиқни сақлашни назорат қилиш федерал хизмати («Росздравнадзор») ушбу вакцина билан бир неча юзлаб кўнгиллилар эмлангани ва уларда вакцинага нисбатан жиддий ножўя таъсирлар кузатилмаганини маълум қилган. Шунингдек, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари бош эпидемиологи Николай Брико COVID-19’га қарши вакцинани яратишда аденовирус асосида бир хил технология ишлатилганини, шунинг учун бу ҳолда у қайта кўриб чиқишга, кечиктиришга муҳтож эмаслигини билдирган.

    20.08.2020, 21:53   Изоҳ (0)   29746
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беларусда мухолифатнинг мувофиқлаштирувчи кенгаши тузилгани сабабли жиноят иши қўзғатилди

    20.08.2020, 20:35

    Беларусь мухолифати Лукашенконинг такрорий президент сайловларида қатнашишига халал бермасликка ваъда берди

    20.08.2020, 16:59

    «Унинг ҳаётини сақлаб қолиш билан шуғулланяпмиз». Омсклик шифокор Алексей Навалнийнинг аҳволи ҳақида

    20.08.2020, 16:43

    Обама коронавирусдан вафот этган 170 минг америкаликнинг ўлимида Трампни айблади

    20.08.2020, 13:13

    Бортида Алексей Навальний бўлган самолёт Омскка фавқулодда қўнишни амалга оширди. Сиёсатчи заҳарланиш билан реанимацияга жойлаштирилган

    20.08.2020, 10:57

    Қозоғистонда 2 млн нафардан зиёд аҳолига 42 500 тенгедан ёрдам пули тарқатилди

    20.08.2020, 09:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.