АҚШ собиқ президенти Барак Обама мамлакатда коронавирусдан вафот этган 170 минг кишининг ўлими президент Дональд Трампнинг нопрофессионаллиги сабаб юзага келганини билдирди. Бу ҳақда у Демократлар партияси қурултойида маълум қилган.
«Дональд Трамп бу лавозим учун ҳали ўсиб етмаган, чунки у буни эплай олмайди. Унинг бу лавозимдаги муваффақиятсизликларининг оқибатлари жиддий бўлиб, 170 минг америкалик вафот этди. Миллионлаб иш ўринлари йўқотилди. Энг ёмон томонларимиз намоён бўлди, обрўйимиз ва қадр-қимматимиз бутун дунёда кучли жабр кўрди, демократик институтларимиз эса ҳар қачонгидан кўра кўпроқ хавф остида қолди», — дея таъкидлаб ўтган Обама ўз нутқида.
Собиқ президент Трамп «ушбу ишни жиддий қабул қилишидан» умидвор бўлганини, бироқ у бундай қилмаганини билдирган.
«У мазкур ишга қизиқиш билдирмади, унда ўзи ва дўстларидан бошқа инсонларга ёрдам беришда ажойиб офисини кучини туташтирувчи нуқталарни қидиришга бўлган қизиқиш йўқ», — дейди Обама.
Собиқ президент ноябрдаги президент сайловларида демократлардан номзод бўладиган Жо Байден қўллаб-қувватлаб, унинг афзал томонларини санаб ўтган ва уни «ҳаммадан яхши» деб атаган. Унинг таъкидлашича, Байден АҚШдаги «алғов-далғов, нотинч замон»га чек қўя олади.
Аввалроқ АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден президентлик кампаниясида Демократик партиядан қатнашаётган Калифорния сенатори Камола Ҳаррисни вице-президентликка номзод сифатида кўрсатган эди.
Изоҳ (0)