Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тоғли Бадахшон вилоятининг Дарвоз туманида Vamar Land номли болалар кўнгилочар хиёбонини очиб берди. Хиёбон туманнинг 11 нафар тадбиркори ташаббуси билан қурилган. Бу ҳақда Asia Plus хабар берди.
Болаларнинг сайр қилиши ва дам олиши учун хиёбонда 10 турдаги аттракцион ўрнатилган.
Шунингдек, Vamar Land’да Эйфель, Пиза миноралари, Биг Бен соати нусхалари ўрнатилган, Maъсуд Василий ибодатхонаси, Буюк Хитой девори ва Регистон майдони қурилган.
Изоҳ (0)