Беларуснинг олтинчи марта сайланган президенти Александр Лукашенконинг қасамёд қабул қилиш маросими, яъни инаугурация сайловлар ўтказилган кундан икки ой ўтмай, 9 октябргача амалга оширилиши лозим, аниқ сана ҳозирча маълум қилинмаган. Бу ҳақда Беларусь МСКга таяниб, «РИА Новости» хабар қилган.
«Амалдаги қонунчиликка мувофиқ Беларусда инаугурация президентлик сайловлари ўтказилган санадан бошлаб икки ойдан кечиктирмаган ҳолда ўтказилиши лозим. Аниқ сана ҳали белгиланмаган», – дея агентликка ахборот берган Беларусь МСК вакили.
Мавзуга доир: Беларусда нима гап? 19 августнинг асосий воқеалари
Беларусь милицияси сайлов участкалари олдида тўпланган одамларни қўлга олди. Сайлов куни оқшомида мамлакатнинг барча етакчи оммавий ахборот воситаларининг сайтлари очилмай қолди. Пойтахт Минскда президент сайловидан кейин норозилик намойиши бошланди. Шундан буён мамлакатда норозилик намойишлари ва намойишчиларни қўллаб-қувватлаш учун чиқишлар давом этмоқда.
Беларусь Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, президентлик сайловларида республиканинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенко 80,08 фоиз овоз тўплаган. Мухолифат номзоди Светлана Тихановская эса расмий маълумотларга кўра, 10,09 фоиз овоз олган.
Натижалар эълон қилингач, Светлана Тихановская ўтказилган сайловларда ўзини ғолиб дея ҳисоблашини маълум қилди ва Лукашенкога музокаралар ўтказиш таклифини берди. Шунингдек, у сайловларнинг натижаси юзасидан Марказий сайлов комиссиясига норозилик билдирди.
Telegram 15 август куни Telegram мессенжери 15 август куни Беларусдаги сайловлар борасида расмий каналини ишга туширди. Сўровномада қатнашганларнинг ярмидан кўпи Светлана Тихановскаяга овоз берганликларини белгилаган. Тихановскаянинг ўзи эса миллий етакчи бўлишга тайёрлигини билдирди.
Аввалроқ Европа парламенти Лукашенкога persona non grata мақомини бергани, Канада ва Ирландия Беларусдаги президентлик сайловида Александр Лукашенко ғалаба қозонганини тан олишдан бош тортгани хабар қилинганди.
Кейинчалик Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановская Европа Кенгашига видеомурожаат билан чиқиб, Европа етакчиларидан Беларусдаги сайлов натижаларини тан олмасликни сўраган, ўз навбатида Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайлови натижаларини тан олмаган.
Изоҳ (0)