• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Намойишга рухсат олиш учун камида 15 кун аввал ариза бериш лозим». Ўзбекистонда митинг ва намойишлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

    Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонуннинг мақсади Ўзбекистон фуқаролари томонидан митинг, йиғилиш ва намойишларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш ҳисобланади.

    Митинг, йиғилиш ва намойишларни ташкил этиш ва ўтказишнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

    • фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
    • қонунийлик;
    • ихтиёрийлик;
    • оммавийлик ва очиқлик;
    • тинч асосда ўтказилиши;
    • томонларнинг ўзаро жавобгарлиги.
    Митинг, йиғилиш ва намойишларни ташкил этиш ва ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:
    • уларни конституцион тузумни тажовузкорлик йўли билан ағдариш, миллий, ирқий ёки диний адоватни қўзғаш, зўравонлик ва урушни тарғиб қилиш мақсадида ўтказиш;
    • давлат органлари ва ташкилотлар, корхона ва муассасаларнинг иш фаолиятига тўсқинлик қилиш;
    • шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи атайин ёлғон маълумотларни қасддан тарқатиш;
    • митинг, йиғилиш ва намойиш ўтказиладиган ҳудудда транспорт воситаларидан фойдаланиш;
    • ниқоб ва улар шахсини визуал аниқлашни қийинлаштирувчи ва бошқа воситалардан фойдаланиш, шунингдек инсон ҳаётига таҳдид солиши ва соғлиғига шикаст етказиши ҳамда атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатувчи қурилмалар (шу жумладан, қўлбола), санчувчи ёки кесувчи предметлар ҳамда қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа буюмларни, тез аланга оладиган, ёнувчан, ўткир, кучли таъсир қилувчи, заҳарли моддалар, пиротехника буюмлари, радиоактив ва бошқа моддалар, буюмлар ҳамда маҳсулотларни ёнида олиб юриш ва ундан фойдаланиш;
    • алкогол ичимликлар, гиёҳванд моддалар ёки бошқа моддалар таъсири остидаги маст ҳолатда уларда иштирок этиш, шунингдек спиртли ичимликлар, психотроп ва инсон иродаси ва ақлий фаолиятига таъсир кўрсатувчи бошқа моддаларни истеъмол қилиш.
    Агарда олдиндан митинг, йиғилиш ва намойишларни ўтказишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, уларни ўтказишда иштирок этишга даъват этиш орқали тарғибот юритиш, шунингдек митинг, йиғилиш ва намойишларни ўтказиш мақсадида ушбу Қонун билан тартибга солинмайдиган оммавий ва бошқа тадбирлардан фойдаланиш тақиқланади.

    Қуйидаги ҳолатларда митинг, йиғилиш ва намойишларни ўтказиш тақиқланади:

    • Ўзбекистон Президенти, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар бошланишидан бир кун аввал ва сайлов куни сайлов участкаси ёпилгунга қадар;
    • референдум ўтказилишидан бир кун олдин ва сайлов участкаси ёпилгунга қадар;
    • Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматнинг алоҳида қарорлари асосида ўтказилаётган муҳим давлат аҳамиятига молик халқаро тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш давомида, улар ўтказиладиган шаҳар ва туманлар ҳудудларида.
    • Қонунга мувофиқ митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказиш қоидаларига амал қилинишини таъминлаш учун тўлиқ масъулиятни зиммасига оладиган 18 ёшга тўлган бир ёки бир неча Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари митинг, йиғилиш ва намойишлар ташкилотчиси бўлиши мумкин.
    Қуйидаги шахслар ташкилотчилик қила олмайди:
    • суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар;
    • психиатрия ёки наркология муассасаларида рўйхатда турган шахслар;
    • судланган, озодликдан маҳрум этилганлар сақланадиган жойда ва пробация хизмати назоратида бўлган шахслар;
    • оммавий тартибсизликларда иштирок этганлиги, давлатга хоинлик қилганлиги, конституциявий тузумга тажовузкорлик қилганлиги, экстремистик ва террорчилик жиноятларини содир этганлиги, митинг, йиғилиш ва намойишларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини бузганлиги учун озодликдан маҳрум этилган ва судланган Ўзбекистон фуқаролари;
    • чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар;
    • республика ҳудудида фаолияти тугатилган ёки рўйхатдан ўтмаган, шунингдек қонунда белгиланган тартибда фаолияти тўхтатилган нодавлат нотижорат ташкилотининг аъзоси ёки раҳбари ҳисобланган шахслар.
    Митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказиш учун рухсат олиш учун маҳаллий ижро этувчи органларга ариза тақдим этилади.

    Митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказишга рухсат олиш учун ариза ташкилотчи (ташкилотчилар) ёхуд уларнинг вакили (вакиллари) томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ёзма ёки электрон шаклда, митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказишигача ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддатда тақдим этилиши лозим.

    Аризага митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказиш регламенти илова қилинади, унда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

    • ижтимоий фаолликнинг шакли (митинг, йиғилиш ва намойишлар, шу жумладан кўча юриши, пикет ўтказиш ва флешмоб);
    • митинг, йиғилиш ва намойишларнинг мақсади;
    • митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказиладиган жой (жойлар), иштирокчиларнинг ҳаракатланиш йўналишлари;
    • митинг, йиғилиш ва намойишларнинг бошланиш ва тугалланиш санаси ва вақти;
    • митинг, йиғилиш ва намойишлар иштирокчиларининг тахминий сони;
    • митинг, йиғилиш ва намойишларни ўтказишда фойдаланиладиган тарғибот материалларининг рўйхати, шунингдек, товушни кучайтирувчи техник қурилмалар;
    • ташкилотчи (ташкилотчилар) ёхуд уларнинг вакили (вакиллари)нинг фамилияси, исми, шарифи, шунингдек, у/уларнинг яшаш манзили ёки турар жойи, телефон рақами тўғрисидаги маълумотлар;
    • митинг, йиғилиш ва намойишларни ташкил қилиш ва ўтказишни молиялаштириш манбалари.
    Митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказишга рухсат олиш учун ариза ташкилотчи томонидан, унинг йўқлигида эса, вакили (вакиллари) томонидан имзоланади.

    Мазвуга доир:

    • Давлат зўравонлигига қандай қарши туриш мумкин? Максим Трудолюбов Беларусь мисолида тушунтиради
    • Байрутдаги ҳукуматга қарши намойишлар (фото)

    19.08.2020, 13:35   Изоҳ (0)   29623
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда Миллий гвардияга ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 27 минг долларини ўзлаштирган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

    19.08.2020, 12:59

    Ғузордаги коллежда камбағал ва ишсиз фуқаролар учун ўқув курси ташкил этилди. Биринчи машғулотни туман ҳокими ўтди

    19.08.2020, 12:36

    «Ҳеч кимнинг бошига бундай кунларни солмасин». Оққонга чалинган Абдурахим саховатпеша инсонлар ёрдамига муҳтож

    19.08.2020, 11:52

    Қўқон кўчалари исириқ ёрдамида дезинфекция қилиниши ҳазил бўлгани маълум қилинди

    19.08.2020, 11:47

    Самарқандлик 19 ёшли қиз уч ёшли Эъзозани даволаш учун берилган 25 млн сўмлик хайрия пулларини ўзлаштиришга уринди

    19.08.2020, 11:22

    Янгийўлдаги марказий шифохона юқумли касалликлар бўлимининг ночор аҳволдалиги юзасидан раддия эълон қилинди

    19.08.2020, 11:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.