Америкалик актёр Том Круз «Уддалаб бўлмас топшириқ-7» фильмида, трюк бажараётганда аварияга учради. Бу ҳақда The Mirror хабар берди.
Сценарийга кўра, актёр тасвирга олишда каскадёр хизматидан фойдаланмасликни ва трюкларни ўзи бажаришни афзал кўрган. Мотоциклни бинонинг бир томидан бошқасига ўтказиш керак эди, бироқ бу муваффақиятсиз кечди. Тезликни ошириш пайтида транспорт воситаси секинлаша бошлаган ва томга уча олмаган.
Круз суғурта қилинган ва ҳодиса оқибатида жабрланмаган. Бироқ 2,6 миллион долларлик мотоцикл ёниб кетган.
Режиссёр Кристофер Маккуоррининг «Уддалаб бўлмас топшириқ-7» фильми 2021 йил 18 ноябрда экранга чиқиши режалаштирилган.
Круз 2017 йил августда «Уддалаб бўлмас топшириқ-6» фильмининг Лондонда тасвирга олиш жараёнида ҳам жароҳат олган эди. У қурилиш нарвонидан қўшни уй томига сакраб ўтиши керак бўлган, аммо у учмаган ва бино деворига урилган. Круз ўзи хавфсизлик симлари ёрдамида томга чиққан, кейин уни суратга олиш майдонидан олиб кетишган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)