Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штати Вуллонгонг шаҳрида яшовчи эркак ажойиб воқеа ҳақида гапирди. Унинг эшик қўнғироғини каттагина ўргимчак чалган ва туни бўйи унинг ухлашига халақит берган, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Австралиялик тунги соат иккида эшик қўнғироғи жиринглагани учун уйғонади. Ваҳоланки, ярим тунда меҳмон бўлиб келган Sparassidae оиласига мансуб катта овчи-ўргимчак эди. У катталиги туфайли тез-тез ҳаракатланиб, эшик қўнғироғи ёнига чиқиб олган.
«У мени бир неча марта уйғотди. Бирозгина ухлаб олиш учун қўнғироқни ўчиришимга тўғри келди», – дейди уй эгаси.
Ҳойнаҳой ўргимчакни эшик яқинидаги камеранинг инфрақизил нури ўзига жалб этганга ўхшайди. Таъкидланишича, овчи-ўргимчакнинг панжаларининг узунлиги 30 сантиметрни ташкил этади. Аммо бу одамларга хавф туғдирмайди.
Изоҳ (0)