Шимолий Уэльсда жойлашган Гирн қалъасининг деярли 725 метр майдони сотувга қўйилди. Қалъанинг боғида вақт-вақти билан алангаланиб турадиган учта аждаҳонинг ҳайкали бор, деб ёзади The Sun нашри. Мулкни сотиб олиш 262 миллион долларни ташкил этади.
Қалъанинг манзараси панорамали кўринишда бўлиб, ёнида катта боғ жойлашган. Унинг олтита ётоқхонаси, хусусий кинотеатри мавжуд. Шунингдек, қалъадан меҳмонлар учун алоҳида уй ҳам ўрин олган.
Қалъанинг қурилиши 1977 йилда бошланган бўлиб, 17 йилдан сўнг қурилиш якунланди.
Дастлаб қалъанинг нархи 524 миллион долларга белгиланган, харидор топилмагач, унинг нархи тенг ярмига туширилди.
Изоҳ (0)