• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Александр Лукашенко Беларусга қарши тажовузлар бошланганини айтди

    Беларусь президенти Александр Лукашенко республикага қарши тажовуз бошланганини ҳамда норозилик намойишлари чет элдан уюштирилаётганини ва уларда «катта жиноий ўтмишга» эга одамлар иштирок этаётганини айтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

    Фото: «Интерфакс»

    Фото: «Интерфакс»

    «Бугун Польша, Нидерландия, Украинадан, бу ‘очиқ Россияъдан, Навалнийдан ва ҳоказолардан жуда кўп одамлар ҳаддидан ошди. Мамлакатга қарши тажовуз аллақачон бошланган», — деди Лукашенко 14 август, жума куни Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан учрашувда.

    Шу билан бирга, у Беларусда «қандайдир фалокат бор ёки вазият ҳаддан ташқари таранг», деб ўйламайди, аммо муаммолар мавжуд ва ҳал қилиш керак бўлган саволлар етарли эканлигини билдирди.

    «Бугун биз нима юз бераётганини аниқ кўряпмиз. Биз бугун ҳаракат қилаётганларни кўрмоқдамиз. Айтганимиздек, буларнинг асосчилари ва ташкилотчилари чет элдан келган одамлардир. Олдинги ўринларда жиноий ўтмишга эга одамлар, бундан ташқари, катта жиноий ўтмишга эга одамлар бор», — дея қўшимча қилди Беларусь раҳбари.

    «Айтингчи, ҳарбий хизматчи қандай ҳаракат қилиши мумкин? Бундай вазиятда нима қилиш керак? Минскни ағдаргунларигача ўтириб кутишимни хоҳлайсизми? Бу ҳолда кейин вазиятни барқарорлаштира олмаймиз. Шунинг учун биз тўхтаб, ўзимизни қўлга олиб, тинчланишимиз керак. Биз тартибни тиклашимиз, бу ерга келганлар билан муомала қилишимиз керак», — дея таъкидлади Лукашенко.

    Беларусдаги президентлик сайлови

    Беларусь президенти сайлови кампанияси давомида амалдаги президентга рақобатчи бўлган номзодларга турли тазйиқлар ва таъқиблар уюштирилди. Мамлакатда Александр Лукашенконинг рақибларини қўллаб-қувватлаш учун митинглар бўлиб ўтди.

    Беларусда 9 август куни президент сайлови бўлиб ўтди. Сайлов куни Минск марказида ҳарбий техника пайдо бўлди. Беларусь милицияси сайлов участкалари олдида тўпланган одамларни қўлга олди. Сайлов куни оқшомида мамлакатнинг барча етакчи оммавий ахборот воситаларининг сайтлари очилмай қолди. Пойтахт Минскда президент сайловидан кейин норозилик намойиши бошланди.

    Беларусь Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, президентлик сайловларида республиканинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенко 80,08 фоиз овоз тўплаган. Мухолифот номзоди Светлана Тихановская эса расмий маълумотларга кўра, 10,09 фоиз овоз олган.

    Натижалар эълон қилингач, Светлана Тихановская ўтказилган сайловларда ўзини ғолиб дея ҳисоблашини маълум қилди ва Лукашенкога музокаралар ўтказиш таклифини берди. Шунингдек, у сайловларнинг натижаси юзасидан Марказий сайлов комиссиясига норозилик билдирди.

    Светлана Тихановскаянинг штаби 10 август куни кечаси у Беларусь Марказий сайлов комиссиясига борганидан сўнг йўқолиб қолганини билдирган. Кечга яқин Тихановская алоқага чиққан, бироқ қаерда эканлигини ошкор этмаган. Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси Светлана Тихановскаяга уюштирилган суиқасднинг олди олинганини маълум қилган.

    11 август куни Тихановская Беларусдан чиқиб кетгани ва Литвада эканлиги маълум бўлди. Унинг штаби томонидан маълум қилинишича, президентликка номзод бу ишни ўз хоҳиши билан қилмаган, балки штаб раҳбари Мария Морознинг озод этилиши эвазига ҳукумат босими остида амалга оширган.

    Шунингдек, 11 август куни Тихановскаянинг видеомурожаати эълон қилинган. Унда Тихановская ўзининг кетиши «оғир қарор» бўлганини маълум қилган. «Мен дуч келган бундай танловда қолишни Худо кўрсатмасин», — деган Тихановская.

    Кейинроқ Беларусь ҳукумати тарафдори бўлган Telegram канал Тихановскаянинг бошқа бир видеомурожаатини эълон қилди. Номзод мазкур мурожаатда камерага қарамасдан, варақдан ўз тарафдорларига қаратилган ва намойишларни тўхтатиш ҳақидаги чақирувни ўқиб берган.

    Ҳозирда Литва ҳукумати томонидан Светлана Тихановскаяга бошпана ва қўриқчилар тақдим этилган.

    Александр Лукашенкодан ташқари, президентликка номзодларнинг барчаси сайлов натижаларидан норозилигини билдириб, мамлакат Марказий сайлов комиссиясига шикоят киритган.

    Беларусда 9 августдан буён норозилик намойишлари ва намойишчиларни қўллаб-қувватлаш учун чиқишлар давом этмоқда.

    15.08.2020, 08:06   Изоҳ (0)   36937
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистон аҳолисининг 2023 йилга бориб 10 миллион кишидан ошиши прогноз қилинди

    15.08.2020, 07:38

    ЖССТ COVID-19’га қарши курашни давом эттириш учун камида 100 млрд доллар кераклигини маълум қилди

    15.08.2020, 07:17

    Дунёда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 21 миллиондан ошди

    15.08.2020, 02:34

    Тилладан ясалган мотоцикл, кўкариб кетган оёқлар, намойишга чиққан шифокорлар. 14 август суратлари

    15.08.2020, 00:38

    Путиннинг даромади бир йил ичида миллион рублга ўсиб, 9,7 миллионни ташкил қилди

    14.08.2020, 23:47

    Коронавирус ҳақидаги сохта маълумотлар сабаб вафот этганлар сони ҳисоблаб чиқилди

    14.08.2020, 21:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.