• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенат қўмитаси раиси: «Хусусий клиника лицензиясини бекор қилиш муаммога ечимми?»

    Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов соғлиқни сақлаш соҳаси мутасаддиларига бир нечта саволлар билан мурожаат қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Куни кеча эълон қилинган соғлиқни сақлаш вазирининг ‘Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш мезонларини тартибга солиш ва ретро-проспектив таҳлил ўтказиш тўғрисида’ги буйруғи билан хусусий тиббиёт ташкилотларининг коронавирусга чалинган беморларни даволаш билан боғлиқ фаолияти бўйича қатъий чоралар кўриш, шу жумладан, уларнинг лицензияларини бекор қилиш бўйича судларга даъво аризаларини киритилишининг белгиланиши ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    Таъкидланаётганидек, хусусий клиникалар ‘тез ёрдам’ келмасдан, тақдим этилган телефон рақамлари жавоб бермаган бир пайтда, ўлим тўшагида ётган беморларни кўтариб келганларга ҳеч ким ёрдам қилмагани учун уларга ёрдам беришга мажбур бўлган. Шу боис энди тажриба ошиб, янги даволаш стандартлари қабул қилиниб, аҳвол анча енгиллашганда айб хусусий клиникаларга ағдарилаётганидан норози бўлмоқда.

    Шунингдек, хусусий тиббиётга нисбатан бўлаётган ‘ўгай’ларча муносабатдан, уларни ҳеч ким ҳимоя қилмаётганидан, ‘хусусий клиникаларда керакли асбоб-ускуналар йўқ, дори-дармон йўқ, улар нотўғри даволайди’, деб камситилаётганидан таассуф билдириш билан бирга, ‘давлат клиникаларида мутлақо тўғри даволанилдими, у ерларда керакли ҳамма нарса бормиди, нега хусусий клиникаларга ҳам тавсиялар, қўлланмалар берилмади?’ каби ҳақли эътирозларни келтирмоқда.

    Ваҳоланки, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ‘Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида’ги қарорига биноан, нодавлат тиббиёт ташкилотларига коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга истисно тариқасида 2020 йил 1 сентябрга қадар тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, пойтахтдаги фақат 7 та хусусий клиника тегишли тартибда шартнома имзолаган.

    Шу ўринда ҳақли савол туғилади, бу жами хусусий клиникаларга нисбатан неча фоизни ташкил этади, мутасаддилар томонидан мамлакат учун шундай критик ҳолатда хусусий тиббиёт ташкилотлари қай даражада мазкур хизматларни кўрсатишлари учун шартнома тузишга жалб этилди, рағбатлантирилди, имкониятлар яратиб берилди ёки жараёнга таклиф этилди?!

    Шунингдек, қайд этилган қарорга кўра, мутасаддиларга нодавлат тиббиёт ташкилотлари тиббиёт ходимларига коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда уни даволашнинг замонавий ва самарали усулларини қўллаш юзасидан амалий кўникмаларни ўргатиш, уларнинг бино-иншоотлари дезинфекция воситалари билан тизимли равишда ишлов берилишини таъминлаш, дезинфекция тадбирларини тўлиқ амалга ошириш учун етарли миқдорда дезинфекция воситалари захирасини яратиш чораларини кўриш топширилган. Хўш, бу йўналишларда қандай ишлар амалга оширилди?!

    Мазкур саволларга мутасаддилардан жавоб кутиб қоламиз...

    Ўзбекистоннинг ‘Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида’ги қонуни 6-моддасида мутасаддиларга соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларини ривожлантиришни бир хилда рағбатлантирувчи шароитлар яратиш вазифаси юкланган. 7-моддасида эса мамлакатда соғлиқни сақлашнинг давлат ва хусусий тизимлари йиғиндисидан иборат ягона соғлиқни сақлаш тизими амал қилиши, шунингдек, хусусий тиббиёт муассасалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхатга мувофиқ беморларга 20 фоизга қадар бепул тиббий хизмат кўрсатиши ва бу хизматлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган.

    Хўш, юқорида қайд этилган қонун ва қарорларга мутасаддилар томонидан тўла амал қилиняпти, дея оламизми?..

    Мамлакатимизда пандемия оқибатида юзага келган мураккаб эпидемиологик вазиятда мутасаддилар соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғинларини бирдек кўриб, бутун эътиборни вазиятни яхшилашга қаратмоқдами? Хусусий клиникалар ҳам бошқалар қатори давлат лойиҳаларига таклиф этилмоқдами, улар мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш жараёнларига жалб этилмоқдами? Пандемия шароитида давлат тиббиёт тизими оғир аҳволга тушиб қолганда тизимнинг маълум ‘юки’ни ўз зиммасига олган нодавлат тиббиёт муассасалари вакиллари ҳукумат томонидан қандай рағбатлантирилмоқда?

    Албатта, ушбу йўналишларда ҳам мутасаддилардан жавоб кутиб қоламиз...

    Ижтимоий тармоқларда тўғри таъкидланаётганидек, инвесторлар томонидан юртимизда тиббиёт муассасалари қурилиб, замонавий тиббиёт технологиялари олиб келиниши, умуман, тизимга инвестициялар жалб қилиниши соғлиқни сақлашнинг давлат ва хусусий тизимлари йиғиндисидан иборат ягона тизимнинг қай даражада тараққий этганига боғлиқ.

    Шунинг учун тегишли давлат органларидан қўйилган саволларга жавоблар билан бирга, мамлакат тиббиёт тизимини соғломлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ҳам кутамиз.

    Одилжон Иминов, Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси

    Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлигида COVID-19 инфекциясини аниқлаш ва даволашда қатнашаётган хусусий тиббиёт муассасаларининг вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилган ва унда хусусий тиббиёт ташкилотларининг коронавирусга чалинган беморларни даволаш билан боғлиқ фаолияти ССВ томонидан мониторинг қилиб борилиши, даволаш стандартларини бузган хусусий клиникаларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши, уларнинг лицензияларини бекор қилиш бўйича судларга даъво аризаларининг киритилиши эслатиб ўтилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Doctor D асосчиси коронавирус беморларини ССВ рухсатисиз даволаган хусусий клиникалар жазоланиши ҳақидаги қарорга эътироз билдирди
    • COVID-19’га чалинган беморларни қабул қилган ва уларни даволашда давлат стандартларини бузган хусусий клиникаларнинг лицензияси суд орқали бекор қилинади

    11.08.2020, 13:08   Изоҳ (0)   33035
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганларнинг салкам 21 фоизи оғир аҳволда

    11.08.2020, 12:57

    Тошкентдаги «Фарҳод» деҳқон бозори ҳудудидан 150 гр опий гиёҳвандлик воситасини 19,5 млн сўмга сотиб олган шахс ушланди

    11.08.2020, 12:38

    Ўртасаройдаги карантин зонасига марихуана олиб кирмоқчи бўлган ишчи ушланди

    11.08.2020, 12:10

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ота-оналарни хориждаги сохта ОТМларга алданиб қолишдан огоҳлантирди

    11.08.2020, 11:52

    Тошкентда гўзаллик салонига кетиб, уйига қайтиб келмаган 26 ёшли аёл топилди

    11.08.2020, 11:37

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги пандемия шароитида қандай оилаларга ёрдам кўрсатилиши мажбурийлигини маълум қилди

    11.08.2020, 11:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:47

    Вьетнамда ярим млн аҳоли эвакуация қилинади

    Дунё | 25 август, 10:45

    Ўзбекистонда барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун кредитлар ажратилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:35

    Алишер Никимбаев: “FIFA тарихда илк бор бир йил ичида икки хил ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасини мусобақаларга тайинлади”

    Спорт | 25 август, 10:25

    “Фаластин 36” фильми “Оскар” мукофотига расман номзод бўлди

    Кино | 25 август, 10:25

    Лавров: “Украина Путин шартини бажарсагина, мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга бўлади”

    Дунё | 25 август, 10:11

    Роналду тарихий натижа қайд этди

    Спорт | 25 август, 09:49

    Қанча истеъмол қилинса ҳам семиртирмайдиган 15 та фойдали маҳсулот

    Гўзаллик | 25 август, 09:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.