ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда Nexia русумли автомобилга 3 тонна цемент ортган ҳайдовчига чора кўрилганини маълум қилди.
Маълум бўлишича, 6 август, пайшанба куни марғилонлик фуқаро гаров ўйнаб, ўзининг Nexia русумли машинасига 3 тонна цемент юклаган ҳолда «Қашқар» маҳалласи бўйлаб ҳаракатланган.
Таъкидланишича, автомашинанинг юк кўтариш имкониятидан бир неча баробар ортиқча босим унинг таянчларини кутилмаган дарз кетишига сабаб бўлиб, ҳайдовчи ҳаётига жиддий хавф туғдириши мумкин эди.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчига нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 160-бандида кўрсатилган талабларни, яъни автомашинада юк ташиш қоидаларини бузганлиги учун тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Мавзуга доир:
- Ҳайдовчи машинасини жарима майдончасига олиб кетмасликлари учун унинг устига чиқиб олгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолатга ЙҲХББ расмий муносабат билдирди
- Қашқадарёлик синчков ҳайдовчи ЙПХ инспекторини жарима тўлашга мажбур қилди
- Хоразмда ўтказилган рейдларда Lacetti ҳайдовчиси ҳужжатларини йиртиб ташлади, Matiz эгаси эса улов ўзиники эмаслигини айтди (видео)
Изоҳ (0)