• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонлик 30 ёшли эркак ўлимига 18 ёшли йигитнинг севган қизига гап отганлиги сабаб бўлмаган

    Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Андижонда 18 ёшли йигит севган қизини рашк қилиб 30 ёшли эркакни ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берилди. Хабарда 18 ёшли йигит яхши кўрган қизига «гап отган»лиги учун 30 ёшли фуқарони қўлидаги темир бўлаги билан уриб, тан жароҳати етказгани, шу куннинг ўзида жабрланувчи шифохонага ётқизилган бўлса-да, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 27 июль куни шифохонада вафот этгани айтилганди.

    Марҳумнинг акаси Санжар Ўсаров «Дарё»га мурожаат қилиб аслида ҳолат тергов департаменти айтганидек бўлмаганлигини, укаси уришаётган болаларни ажратмоқчи бўлиб борганлигини билдирди.

    Санжар Ўсаров

    Санжар Ўсаров
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида воқеа юз берган жойда бўлиб, гувоҳлар билан учрашди.

    Санжар Ўсаровнинг айтишича, укаси марҳум Жаҳонгир Ўсаров доимий равишда спорт билан шуғулланиб келган. Ўша куни у фарзанди билан далада машғулот ўтказиш билан бирга мол боқаётган бўлган. Канал бўйида маҳалла болаларининг жанжаллашаётгани эшитиб, уларни ажратиш учун воқеа жойига борган.

    «Укам доимий равишда спорт билан шуғулланиб келарди. Фарзандларини ҳам спортга қизиқтиришга ҳаракат қиларди. Карантингача спорт залига боришарди. Заллар ёпиқ бўлганлиги учун март ойидан буён кўчада шуғулланиб келишаётганди. Воқеа юз берган куни кечқурун укам 3-синф ўғли билан машғулот ўтказиш ҳамда мол боқиш учун чиқиб кетган. Айтишларича, ҳолат бўлган пайтда улар ёқилғи қуйиш шохобчаси олдидаги ўтлоқда молларини боқаётган бўлган.

    Ўша пайтда 2002 йилда туғилган «Дастурхончи» ва «Қипчоқ» маҳаллаларининг болалари бир қиз туфайли жанжаллашаётган бўлган. Укам бақир-чақирларни эшитиб, уларни ажратиш учун борган. Бориб ажратаётганда болалардан бири унга ғалати қараш қилганда ‘Нимага унақа қарайсан, мени танимайсанми? Фалончиман, дастурхончида мени ҳамма танийди’ деб бақириб гапирган. Гапини тугатмасидан ортида турган болалардан бири арматура билан унинг бошига урган. Шу туфайли укам икки кун шифохонада жонлантириш бўлимида ётиб, вафот этди», — дейди Санжарбек Ўсаров.

    Воқеа гувоҳларидан бири Жамшид Ҳакимовнинг айтишича, жанжалга унинг телефонига бир неча маротаба бегона рақамдан қўнғироқ қилган қиз сабабчи бўлган. Воқеа юз берган куни қўшни маҳалладаги йигитлардан бири унга ўша қиз телефон қилган рақамдан чиқиб, тортишган ва уни юзма-юз кўришишга чорлаган.

    «Воқеа юз беришидан уч-тўрт кун аввал телефонимга нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди. Бирорта танишларим шекилли, деб жавоб берсам, бегона қиз экан. ‘Овозингиз яхши эшитилмаяпти’ дедим-да, ўчириб қўйиб, ишимни давом эттирдим. Бир-икки кундан кейин худди ўша рақамдан яна қўнғироқ бўлди. Ким экан деб қизиқиб, бир оз гаплашгач, яна ўчириб қўйдим. Жанжал юз берган куни кечқурун далада сув қуяётган эдим. Худди шу рақамдан қайта-қайта телефон бўлди. Ноилож олганимдан кейин нотаниш ўғил бола ‘Кимсан? Нега бу рақамга телефон қилаяпсан?’ деди. Бу номердан менга телефон қилишди десам, сўкинди. Анча тортишганимиздан кейин каналнинг олдига чиқишимни таклиф қилди. Кичкина бола билан чиқдим. Қарасам улар уч киши экан. Шундан кейин шу атрофда қўй боқаётган ошнамни ҳам чақириб олдим. Келишолмаганимиздан кейин яккама-якка уришадиган бўлиб, каналнинг четига ўтдик. Бир-биримиз билан ёқалашаётган пайтимизда Жаҳонгир акам етиб келиб, ажратишга ҳаракат қилди. Бизни ажратаётган пайтда кимдир унинг бошига урворди. Аслида Жаҳонгир акани ҳеч ким чақирмаганди. Овозимизни эшитиб, ажратишга келганди, холос», — дейди Жамшидбек Ҳакимов.

    Гувоҳлардан яна бири Ҳожиакбар Йўлдошевнинг айтишича, у ўша куни жабрланувчи билан бирга мол боқаётган бўлган. Дўсти унга қўнғироқ қилиб, бир қиз сабабли қўшни маҳалланинг болалари билан уришаётганлигини айтиб, ёрдамга чақирган. Ҳеч қанча ўтмасдан уларнинг ёнига ёш бола келиб, канал бўйида уриш бўлаётганлигини айтиб, ажратишда ёрдам сўраган.

    Ҳожиакбар Йўлдошев

    Ҳожиакбар Йўлдошев
    Фото: Тергов департаменти

    «Жаҳонгир ака билан болаларни ажратиш учун бордик. Борсак, иккитаси ерда думалаб ётган экан. Уларни ажратдик. Жаҳонгир ака болаларга қараб, ‘Ҳали ёш бола экансанлар. Қиз болани деб уришиб нима бор? Ундан кўра ҳамманг уйингга бор’ деди. Шу пайтда унинг ортида турган бола арматура билан бошига урди. Жаҳонгир акам зарбдан ерга йиқилди. Бола эса қочиб кетди. Мен унинг ортидан қувладим», — дейди Ҳожиакбар Йўлдошев.

    Ҳожиакбар Йўлдошевнинг айтишича, жанжаллашгани келганлар кўпчиликни ташкил қилган. Уларнинг қўлида труба эмас, тўртта арматура бўлган.

    «Тергов давомида Жаҳонгир акани труба билан урди дейишяпти. Аслида уларнинг қўлида тўртта арматура бор эди. ‘Участковой’ идорага чақирганда урган боланинг шериклари учта дейилди. Ички ишлар бўлимида ўтказилган суриштирув давомида эса шериклари сони бештага етди. Ўзим гувоҳман уларнинг сони ўндан ортиқ эди. Фақат қолганлари каналнинг нариги четида кузатувчи бўлиб туришганди, холос», — дейди Ҳожиакбар Йўлдошев.

    Марҳумнинг акаси Санжарбек Ўсаровнинг айтишича, тергов департаменти ёлғон хабар тарқатганлиги сабабли укасининг номига доғ тушган.

    «Ўтган ишни ковлаштириш, кимнидир айбдор қилишдан ёки тергов ишларига аралашишдан йироқман. Аввало, тақдир экан укамнинг ҳаёти шу ҳодиса туфайлик якунига етди. Унинг ўлимига сабабчи бўлган бола мен истамасам ҳам қонун олдида жавоб беришига ишонаман. Мени қийнаётган масала бошқа — воқеа ҳақида интернет сайтларида нотўғри хабар тарқалган. Ижтимоий тармоқларда укам ҳақида салбий фикрлар ёзилмоқда. Натижада номига доғ тушди. Аслида қиз талашиб жанжаллашганлар ёш йигитлар бўлган. Хабарларда нега укамга урғу берилганини тушунмаяпман. У рўй бериши мумкин бўлган салбий ҳолатнинг олдини оламан деб, ўзи қурбон бўлди. Мақсадим асл ҳолатни оммага етказиш, укамнинг номини оқлаш. Тармоқларда фикр билдираётганлардан илтимосим, воқеа қандай юз берганини билмай, ўрганмай туриб марҳум ҳақида ёмон фикрларни билдирманг», — дейди марҳумнинг акаси.

    Асака туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими суриштирувчиси, лейтенант Жасур Икромжоновнинг маълумот беришича, 2020 йил 25 июль куни Асака туманида яшовчи фуқаро О.Н. марҳум Жаҳонгир Ўсаровга тан жароҳати етказиб, унинг ўлимига сабабчи бўлганлиги ҳолати бўйича дастлабки маълумотларда О.Н. билан қиз сабабли жанжаллашгани маълум қилинган. Бироқ, кейинчалик ҳолат бошқача бўлгани маълум бўлган.

    Жасур Икромжонов

    Жасур Икромжонов
    Фото: «Дарё»

    «Асака тумани «Дастурхончи» МФЙда яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро О.Н. 2020 йил 25 июль куни соат 22-30 да туманнинг «Қипчоқ» МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдонида шу маҳаллада яшовчи фуқаро Ж.Ҳ. ва «Дастурхончи» маҳалласида яшовчи фуқаро I.М. билан севган қизи хусусида тортишиб, жанжаллашаётган вақтида фуқаро Ж.Ў. уларни ажратиб «Дастурхончи маҳалласида менга тенг келадигани йўқ» деб гапирган. Бу сўзни эшитиб, жаҳли чиққан О.Н. ўзи билан бирга олиб келган темир буюм билан Ж.Ў.нинг бош соҳасига бир маротаба уриб, унга оғир тан жароҳати етказган ва натижада Ж.Ў. шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан 27 июль куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган».

    Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан Жаҳонгир Ўсаров вафот этганлиги сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисмидан 104-моддаси 3-қисми «д» бандига (Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) қайта малакаланган. Жиноят иши бўйича гумонланувчи О.Н. 27 июль куни ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    11.08.2020, 15:33   Изоҳ (0)   80820
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик шифокорлар коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга келади

    11.08.2020, 15:10

    Самарқандда 12 августдан бошлаб ошхона ва меҳмонхоналар, гўзаллик салонлари ва спорт ўйингоҳлари фаолиятини қайта бошлайди

    11.08.2020, 14:55

    Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича ўтказиладиган халқаро форумда мамлакатдаги 30 дан ортиқ ёшлар ташкилотлари иштирок этади

    11.08.2020, 14:44

    Фарғонага донаси 4 млн сўм бўлган 500 дона кислород концентратори олиб келинди. Бухоро ҳокимлиги кислород концентраторларини 12 млн сўмдан харид қилганди

    11.08.2020, 14:09

    Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналардан фойдаланиш ҳақидаги таклифларни ўрганиб чиқмоқда

    11.08.2020, 13:44

    Сенат қўмитаси раиси: «Хусусий клиника лицензиясини бекор қилиш муаммога ечимми?»

    11.08.2020, 13:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Совет космик кемаси “Космос-482” Ҳинд океанига қулаб тушди

    Дунё | 10 май, 16:45

    “Юртимизда ҳақиқий истеъдодлар кўп, уларга имконият ва йўл кўрсатадиган устозлар керак” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 10 май, 16:18

    “Ўтган йили 326 млрд сўмлик шартномалар тузишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган”—Меҳриддин Абдуллаев

    Ўзбекистон | 10 май, 16:15

    “Шрек-5” мультфильмининг сюжетини ошкор қилди — воқеалар реал ҳаётда юз беради

    Маданият | 10 май, 15:50

    “Агар АҚШ Россияга ҳужум қилса, ёрдамчи қўшин юборамиз” — Ким Чен Ин

    Дунё | 10 май, 15:20

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    Дунё | 10 май, 15:00

    Юзга нафис ялтираш берувчи хайлайтерни тўғри қўллашнинг 5 усули

    Лайфстайл | 10 май, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.